Жамият | 17:26 / 05.06.2024
3940
2 дақиқада ўқилади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф илмий меросига бағишланган “Пешқадам карвони” лойиҳаси сарҳисоби бўлиб ўтди

2 июн куни Тошкентда “Пешқадам карвони” лойиҳасининг 2 йиллик сарҳисоб тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда устозлар, ёзувчилар, матбуот ходимлари, лойиҳа аъзолари ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий меросини Ўзбекистон бўйлаб ва бутун дунёдаги ўзбекзабон мусулмонларга тарқатишни мақсад қилган “Пешқадам карвони” лойиҳаси 2 йил аввал Muslimat.uz сайти, Bintu Sodiq ижтимоий-маърифий каналлари раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан йўлга қўйилган эди.

Беш йўналишда иш олиб бораётган лойиҳада барча иштирок этиши мумкин. Йўналишлар китобхонликни тарғиб қилиш, турли соҳаларда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарлари юзасидан илмий ишлар ёзишни қамраб олган.

Тадбирнинг асосий қисмида китобхонликни тарғиб қилиш йўналишида қилинган ишлар сарҳисоб қилинди. Республиканинг турли ҳудудларидаги лойиҳа билан ҳамкорликда очилган кутубхоналарда йил давомида 25 та китобхонлик марафонлари ўтказилди.

Шунингдек йил давомида эълон қилинган "Кутубхонангиз билан ўрнак бўлинг" , "Китобхонлик тадбири ташкил этиш" танловлари ҳамда "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ китобларида Рамазон ойи фазилатлари ва рўзага доир масалаларнинг ёритилиш таҳлили" мавзусидаги мақолалар танлови ғолиблари, самарали фаолият олиб борган аъзолар, лойиҳанинг энг фаол ходимлари тақдирланди.

Мавзуга оид