Орихивдаги вайроналар ва Харкивдаги қишлоқда бир ўзи қолган аёл. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 572-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- CIT Севастополдаги кемасозлик заводига ҳужум вақтида шикастланган «Ростов-на-Дону» сувости кемаси фотосини намойиш этди. Катта эҳтимол билан субмаринадан энди фойдаланиб бўлмайди.
- Украина ЖСТ доирасида Полша, Венгрия ва Словакияга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилмоқчи, бунга ушбу давлатлар Еврокомиссия тавсияларига қарамай, Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришга тақиқни сақлаб қолгани сабаб бўлмоқда.
- Евроиттифоқ октябрда Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакетини тақдим этмоқчи. Bloomberg хабарига кўра, ЕИ давлатлари бу пакет доирасида Россиянинг ядровий секторига санкциялар илгари суришни режалаштирмоқда. Шунингдек, 12-пакетда РФдан олмосларни импорт қилишга чекловлар жорий этилиши мумкин. Европа Иттифоқи РФнинг музлатилган активларидан олинган фойдани Украинага ёрдам бериш учун фойдаланиш механизмини ҳам таклиф этади.
- Ҳаагадаги Халқаро суд Украинанинг геноцид бўйича Россияга қарши даъвосини кўриб чиқишни бошлади.
- Россияда илк марта аёл кишига сафарбарлик вақтида ҳарбий хизматга келмагани юзасидан жазо тайинланди. Суд аёлнинг ҳомиладорлигини арзирли сабаб деб топмаган.
- Украинада мудофаа вазирининг етти ўринбосаридан олти нафари ишдан бўшатилди. Улар орасида Анна Маляр ҳам бор — у уруш бошидан буён фронтдаги вазият бўйича спикерлик қилиб келаётганди.
Зеленскийнинг Ню-Йоркдаги ҳоспиталда украиналик ярадор аскарлар билан учрашуви
Володимир Зеленский БМТ Бош Аассамблеясида чиқиш қилиш ва бошқа икки томонлама учрашувларда қатнашиш учун Ню-Йорк шаҳрига учиб борди. Украина президенти Жо Байден ва АҚШ ҳарбий раҳбарияти билан музокаралар ўтказишни, шунингдек америкалик ишбилармонлар, журналистлар ва украин диаспораси вакиллари билан учрашишни режа қилган.
Бундан ташқари, Зеленский Штатларда даволаниш ва реабилитация жараёнини ўтаётган украиналик ҳарбийларни зиёрат қилди.
Орихивдаги вазият
Орихив — Украина назоратидаги Запорижжядан 60 километр жануби-шарқда ва россияликлар ишғол қилиб турган Токмакдан 40 километр шимолда жойлашган шаҳар. 2022 йил баҳорида Орихив учун фаол жанглар бошланганди — ўшанда украин армияси шаҳарни сақлаб қололган ва уни фронт чизиғидан 10 километр масофадаги муҳим логистик марказга айлантирганди.
Ҳозирда Украина ҚК Токмак йўналишидаги РФ ҚК позициялари бўйлаб асосий зарбани Орихивдан жанубдаги ҳудудларда бермоқда, Россия қўшини эса бунга жавобан шаҳарни мунтазам равишда ўққа тутмоқда. Қуйида ушбу шаҳарда бир ярим йиллик уруш оқибатлари акс этган суратлар.
Харкив областидаги қишлоқда яшаётган биргина аёл
Дементиевка — Харкивдан 27 километр шимолда жойлашган қишлоқ. Кенг кўламли босқин бошланганидан буён бу қишлоқ икки бор оккупация қилинган — 2022 йил март ойи ўрталаридан 18 майгача ва 13-18 июл кунларида. Дементиевка учун унинг атрофида шиддатли жанглар кечган: унинг атрофида ўрнатилган оғир артиллерия орқали Харкив марказини ўққа тутиш мумкин эди.
73 ёшли Вера Чернуха — айни вақтда Дементиевкада яшаётган ягона киши. Энг яқин қўшнигача масофа — 11 километрни ташкил этади. Чернуха отишмалар вақтида жароҳат олган (айнан қачонлигига — аниқлик киритилмаган), ўзига келганида Россиядаги шифохонада бўлган. У тузалгач, кўнгиллилар унга Дементиевкага қайтишда ёрдам беришган — Беларус, Латвия ва Полша орқали. Аммо қишлоқда ундан бошқа ҳеч ким қолмаган, унинг уйи эса ёниб кетган. Чернуха омборхонага жойлашган: у сабзавотлар етиштиради ва эчки ҳам боқмоқчи.
Мавзуга оид
00:11
Зеленский: Трампнинг жамоаси билан уруш тезроқ тугайди
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024
Россия колоннаси Купянскка ёриб кирган, аммо Украина уни яксон қилганини айтмоқда. Нималар маълум?
10:11 / 15.11.2024