Ўзбекистон | 17:48 / 06.06.2018
22614
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосарлари сафида ўзгариш бўлди

Қашқадарё  вилоят ҳокими ўринбосарлари сафида ўзгариш кузатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Илгари  Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган Сирожиддин Олмасович Азизов вилоят ҳокимлигига ўтказилган.

Сирожиддин Олмасович Азизов

Маълумотларга кўра, у вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид