Буюк Британия туристлар учун коронавирус чекловларини бекор қилди
18 мартдан бошлаб коронавирусга қарши эмланмаган сайёҳлар парвоздан аввал ва мамлакатга келганидан сўнг ПЗР тест топширишлари талаб қилинмайди.
Буюк Британия ҳукумати хорижлик туристлар учун мамлакатга киришда амалдаги коронавирус чекловларини бекор қилди. Бу ҳақда Россия туроператорлар ассоциацияси маълум қилди.
Янги қоидаларга кўра, 18 мартдан бошлаб коронавирусга қарши эмланмаган сайёҳлар парвоздан аввал ва мамлакатга келганидан сўнг ПЗР тест топширишлари талаб қилинмайди.
Бундан ташқари, чегарани кесиб ўтиш учун талаб қилинадиган йўловчиларни қидириш бўйича мажбурий шакл (PFL) ҳам бекор қилинди.
Мамлакатда чекловлардан фақат жамоат транспорти ва жамоат жойларида ниқоб тақиш талаби сақлаб қолинди.
Мавзуга оид
00:44
Британияда давлат идоралари ўз ходимларига мамлакат бўйлаб парвозларни тақиқлашни бошлади
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
17:34 / 25.11.2024
Британия ишчи кучи етишмовчилигини маҳбуслар билан қопламоқчи
18:15 / 24.11.2024