Ўзбекистон | 12:57 / 04.05.2021
2256
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада куёв собиқ қайнонасининг машинасини олиб қочиб кетди

Фото: Тергов департаменти

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли куёв собиқ қайнонасининг машинасини олиб қочган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 29 апрель куни Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБга 48 ёшли Э.Ў. исмли аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:30ларда Фарғона шаҳри Марғилон кўчасида жойлашган яшаш хонадонида турган, ўзига тегишли Nexia-3 русумли автомашинасини собиқ куёви 30 ёшли А.И. олиб қочганини айтади. У ўз аризасида собиқ куёви томонидан олиб қочилган автомашинасини топиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида фуқаро Э.Ў.га тегишли Nexia-3 русумли автомашина Фарғона тумани Оқбилол маҳалласи ҳудудидаги дала ер майдонига ташлаб кетилгани аниқланган. А.И. эса процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарда тергов ҳаракатлари давомида собиқ куёв А.И. оилавий муаммолари туфайли ушбу жиноятни содир қилгани, ҳозирда тергов харакатлари  давом этаётгани билдирилган.

Мавзуга оид