Иқтисодиёт | 21:33 / 21.02.2020
8185
2 дақиқада ўқилади

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари ҳамда мева-сабзавот кластерлари қўшимча молиявий қўллаб-қувватланади

Қорақалпоғисгон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда интенсив боғ барпо этиш ва иссиқхона қуриш бўйича лойиҳалар ташаббускорларини аниқлайди.

Фото: Getty Images

Вазирлар Маҳкамасининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча молиявий манбалари этиб: 

Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари;

тижорат банклари томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб этилган кредитлари белгиланди.  

Ўрнатиладиган тартибга кўра, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча молиявий манбалари интенсив боғ барпо этиш ва иссиқхона қуриш ҳамда уларни лизинг ва кредит шартлари асосида бериш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадларига йўналтирилади.

Белгиланишича, 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган манзилли дастурлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан келишилади;

лойиҳа ташаббускорларига барпо этилган интенсив боғ ва қурилган иссиқхоналар Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ лизинг ва кредит шартлари асосида берилади.

Қорақалпоғисгон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда интенсив боғ барпо этиш ва иссиқхона қуриш бўйича лойиҳалар ташаббускорларини аниқлайди ва 2020-2021 йилларга мўлжалланган манзилли дастурларни тасдиқлайди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид