Ўзбекистон | 09:00 / 28.10.2021
5900
8 дақиқада ўқилади

SANTO бош директори Ижи Урбанец фармкомпаниянинг Ўзбекистон бозорига чиқиши ҳақида сўзлаб берди

140 йиллик дори препаратларини ишлаб чиқариш тарихига эга ҳамда анчадан буён сифат сўзига маънодош бўлган SANTО фармацевтик компанияси Ўзбекистон бозорига чиқди. Компания бош директори Ижи Урбанец журналист, социолог Азиза Шоёкубова билан суҳбат давомида унинг фаолияти ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Фото: SANTO

– SANTO компанияси ўз йўлини нимадан бошлаганини айтиб беринг.

– Компания 140 йил олдин ташкил этилган эди. Лекин узоқ ўтмишга қайтиб ўтирмаймиз. 10 йил олдин рўй берган муҳим ўзгаришларга тўхталамиз. Ўшанда биз Марказий ва Шарқий Европа, Кавказ ҳамда Марказий Осиё бозорларида етакчи ҳисобланган Polpharma халқаро фармацевтик гуруҳига қўшилган эдик. Ва бизнинг заводимизда Муносиб ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) халқаро сифат стандартларига мувофиқ янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва амалдагиларини модернизация қилишга йўналтирилган баҳоси 180 млн АҚШ доллар атрофидаги кенг қамровли инвестицион лойиҳани амалга ошириш бошланди. Айтишим мумкинки, бугун SANTO Марказий Осиёдаги етакчи фармацевтик компаниялардан бири ҳисобланади. Компания портфелида 240дан ортиқ препарат бор.

– Ҳозирги пайтда маҳсулотларингиз ассортименти қандай?

– SANTO – дори воситаларининг барча шаклларини ишлаб чиқарувчи кам сонли компаниялардан бири. Агар сиз бошқа фармкомпанияларни ўргансангиз, уларнинг кўпи таблеткалар ёки стерилланган дори воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилганини кўрасиз. SANTO эса диверсификацияланган компания саналади. Биз кардиологик препаратлар, антибиотиклар, муколитик таъсир воситалари, стерилланган дори препаратлари ва кўплаб бошқа нарсаларни ишлаб чиқарамиз. Бундан ташқари, бизнинг фарқли жиҳатимиз препаратлар ишлаб чиқарувчи катта бўлим ҳамда ўз R&D лабораториямизнинг мавжудлигидир. Қолаверса, биз нафақат хориждан технология трансферини амалга оширамиз, балки маълум миқдордаги дорилар олимлар томонидан компаниямиз майдончасида ишлаб чиқилади. Истиқболдаги режаларимиздан бири – йилига 30 номдаги янги дориларни ишлаб чиқариш.

– Дори ишлаб чиқаришда қайси сифат стандартларига риоя қиласиз?

– Сифатга келадиган бўлсак, бу биз учун жуда муҳим масала. Ҳар бир препаратимизни ишлаб чиқаришда биз энг қатъий назорат қоидаларига амал қиламиз. Биз фармацевтика саноатининг илғор ютуқлари ҳамда назорат органларининг энг қатъий талабларига мос сифатни кафолатловчи ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаймиз. SANTO'нинг барча маҳсулотлари Муносиб ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) стандарти талаблари ҳамда дорихона омбори Муносиб дистрибьюторлик амалиёти стандартларига (GDP) мувофиқлиги жиҳатидан сертификатланган – бу фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги узлуксиз назоратни таъминловчи қоидалар тизими. Яъни қатъий сифат назорат хомашё харид қилишнинг энг бошидан бошланиб, тайёр маҳсулотни якуний истеъмолчига реализация қилиш билан тугайди. Барча дори препаратлари Италия, Германия, Жанубий Корея ва бошқа халқаро ишлаб чиқарувчиларнинг ўзига хос ускуналарида ишлаб чиқарилади ва ишлаб чиқариш жараёнларининг дунё автоматизация ва интеграция даражаларига мос келади.

– Компания коронавирус пандемиясини қандай енгди?

Ҳали пандемия бошланмасиданоқ дориларга талаб ошиши маълум эди. Шунинг учун биз деярли 2019 йилнинг сўнгида ва 2020 йил бошида дори ишлаб чиқариш учун хомашёни захираси билан импорт қилган эдик. Ва пандемия эълон қилинганидан кейин чегаралар ёпила бошлаганда биз хориждан хомашё сотиб олиш билан боғлиқ қийинчиликлардан ҳимоялана олдик.

Эсингизда бўлса, пандемиянинг бошида одамларда ваҳима бошланиб, дорихоналарда дорилар танқислиги юзага келди. Бизнинг компаниямиз фармацевтика саноати етакчиси ҳисобланган боис, биз кун-у тун ишлаб чиқариш режимига ўтдик ва 24\7 тартибида ишлай бошладик. Лекин давлатни етарли дорилар миқдори билан таъминлаш учун бошланишига биз заводга инфекция киришига йўл қўймаслигимиз керак эди. Бу масалага биз пухта ўйлаб ёндашдик. Биз заводни бегоналар кира олмайдиган ўзига хос қалъага айлантирдик. Унда тиббиёт ходимлари ҳароратни ўлчар эди ва агар кимдадир ҳатто кичкина шубҳа уйғонса, у завод ҳудудига кирмасидан аввал тиббий муассаса ёки уйга юборилар эди. Кўрилган чоралар бизга вазиятни назоратда ушлаш ва ишни тўхтатмаслик имконини берди. Бу йил биз учун дарс бўлди. Компания тарихида биринчи бор айланма маблағ 100 млн долларга қараб бормоқда. Мен компаниямиз “юзмиллионлик” бўладиган он ҳақида орзу қилганман. Бир йил ичида биз 30%га ўсдик. Лекин биз пандемия даврида талаб ортиши ҳисобига эмас, янги маҳсулотлар ҳисобига ўсдик. Бундан ташқари, бу йил барчамизга инқироз шароитида қандай ишлаш зарурлигини, бир-биримизни қўллаб-қувватлаш нақадар муҳимлигини кўрсатди. Ва биз буларнинг барчасини уддалаганимиз кўп нарсани англатади.

– Нима учун сиз Ўзбекистон бозорини танладингиз? Келажак учун режаларингиз қандай?

Мен бутун Марказий Осиёга содиқман ва уни яхши келажак кутмоқда, деб ўйлайман. Фикримча, биз бутун минтақа фармацевтик соҳаси ривожига ҳисса қўшишимиз шарт. Биз эришган ютуқларимиз билан жуда фахрланамиз. Энди, Ўзбекистон бозорига чиққанимиздан сўнг, биз Марказий Осиё давлатларидаги етакчи фармацевтик компаниямиз, деб қўрқмасдан айтишимиз мумкин. Биз Ўзбекистонда, Қозоғистонда, Қирғизистонда офисларимизга ҳамда Марказий Осиёда энг йирик ишлаб чиқариш қувватларига эгамиз.

Ўзбекистон фармацевтикаси  GMP ва бошқа халқаро стандартларни муваффақиятли жорий этиш йўлидан бораётганини кўряпман. Компаниямизга келсак, биз стратегик ҳамкор топишни ва ҳамкорликда Ўзбекистонда дориларимизни ишлаб чиқариш, ҳамкорлар препаратларини эса Марказий Осиё бозорларида реализация қилишни режалаштиряпмиз. Бизда бир хил стандартлар ва умумий буюртмалар портфели бўлиши муҳим. Биз ўз олдимизга бу ерга фақат ўз маҳсулотимизни экспорт қилиш мақсадини қўймаймиз. Биз ҳамкорликда ишлаб, маҳаллий ишлаб чиқариш сифатига ҳар доим ишонч бўладиган даражага эришмоқчимиз. Олдинлари шундай бўлардики, биз шифокорларнинг ишончсизлигига дуч келардик, улар беморларга маҳаллий эмас, хорижий дориларни ёзишни афзал билишар эди. Ва бу муаммо фақат бу ерда эмас. Лекин биз SANTO компанияси препаратларининг сифат даражаси юқори эканлигини исботлай олдик. Масалан, бизнинг кардиологик препаратларимизга бир неча йиллардан буён талаб юқори. Биласиз, кардиология – тиббиётнинг ўта мураккаб бўлими. Бундан ташқари, бу турдаги дориларини ишлаб чиқаришда рақобат катта. Бироқ шифокор кардиологлар бизнинг препаратларимизга ишонади. Дорининг сифатли эканига ишончи комил бўлмаганда, улар беморлар ҳаётини хавф остига қўйиб, уни тавсия қилмаган бўлишарди. Ўйлашимча, ўзбек ҳамкорларимиз билан биргаликда ишлаб ҳам юксак натижаларга эришамиз. Яъни Ўзбекистон бозорига чиқиш – фақатгина тижорий лойиҳа эмас, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник ривожига қўшаётган ҳиссамиздир.

– Кадрлар билан боғлиқ вазият қандай?

– Биз университетлар билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Бизнинг ҳамкорликдаги лойиҳаларимиз бор ва биз ўз ишлаб чиқаришимизда амалиётлар ташкил этамиз. Ёш кадрларни диққат билан кузатамиз. Айтганимдек, асосий мақсадимиз – соҳани ривожлантириш. Соҳа эса, энг аввало, бу инсон потенциали. Бунинг учун заводимизда SANTO Рақамли муҳандислик ўқув маркази мавжуд, бу ерга талабалар амалиётда рақамли технологиялардан замонавий ишлаб чиқаришда қандай фойдаланилишини ўрганиш учун келишади. Жуда кўп ҳолларда амалиёт ва университетни тугатгандан сўнг улар айнан бизда ишлашга интилишади. Биз учун бу катта ютуқ. Худди шундай тажрибани Ўзбекистонда ҳам қўллаш  режамизда бор.

– Нима деб ўйлайсиз, компаниянгиз муваффақияти нимада?

– Муваффақиятнинг асосий таркибий қисми бу – одамлар. Менимча, муваффақият 20% кўникма ва билимдан ташкил топади, қолган 80 фоизи эса эмоционал омиллар. Биринчи навбатда иш завқ бағишлаши керак. Бунинг учун жамоага энтузиастларни тўплаш муҳим. Энтузиазм нима? Бу энергия ва илҳом. Буларнинг барчаси келгусида компанияга муваффақият олиб келади. Қолаверса, ходимларимизнинг кўп қисми – ўз ишида маъно ва юксак мақсад кўришга интиладиган милениаллар авлоди. Бу – SANTO муваффақиятининг асосий калити.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид