Стратегик ривожланиш ва препаратларни Ўзбекистон бозорига чиқариш бўйича ҳудудий директор сифатида фаолиятингизда қандай устувор йўналишларни белгилаб олдингиз? 

– SANTO ваколатхонаси Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан буён фаолият кўрсатмоқда, яъни у бир йилдан бери Ўзбекистон бозорида ва бизнинг бу ердаги стратегик ривожланишимиз ўрта ва узоқ муддатли режалаштиришни кўзда тутади. SANTO – Ўзбекистон бозорида анча вақтдан бери мавжуд бўлган Polpharma халқаро гуруҳи таркибида. SANTO Қозоғистон ва Қирғизистонда етакчи ўринларни эгаллашга улгурган ва биз эндиликда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш бўйича Ўрта Осиё етакчилигига эришмоқчимиз. Шунинг учун, жамоамиз алоҳида дори воситаларига талабни прогнозлаш учун касалланишлар мониторингини олиб бормоқда. Шунингдек, бозорга оид маълумотлар билан ҳам ишлаймиз – улар препаратларнинг ўртача нархини акс эттиради, эҳтимолдаги бизнес-кейсларни ҳисоб-китоб қиламиз.  

Ўзбекистон бозорига киритиш учун биринчи даражали маҳсулотлар сифатида биз инфекцияга қарши, кардиологик ва неврологик препаратлар портфелини белгиладик. Бугун Ўзбекистонда инфекцион хасталикларни даволаш биринчи навбатда антибиотикларни қўллаш асосида олиб борилади – буни уларга бўлган талаб ва харажатлардан билиб олиш мумкин. Шу маълумотларга таянган ва антибиотик етказиб берувчилар орасида етакчи бўлганимиз ҳолда, биз ўзбекистонлик беморларга ҳозирда бизда мавжуд бўлган линияни тақдим эта оламиз. Қолаверса, бизда антибиотикларнинг перорал қабул қилинадиганидан тортиб, стерил инъекционгача бўлган тиббиётда қўлланиладиган деярли барча гуруҳлари бор.

Кардиологик портфель ҳам устувор саналади ва айниқса, давом этаётган коронавирус инфекцияси пандемияси ҳамда унинг аҳоли саломатлигига таъсири фонида янада долзарб аҳамият касб этган сурункали юрак-қон томир хасталикларини даволаш учун дори воситалари кўринишида тақдим этилган. Жорий портфелимиз кенг ва Polpharma гуруҳининг барча ишлаб чиқарувчи майдончалари препаратларини ўзида жамлаган.

Ҳозирги пайтдаги энг муҳим вазифамиз – препаратлар портфелини кенгайтириш ва муваффақиятли лойиҳа учун қанча сармоя киритиш кераклигини тушунишдир.

Фото: SANTO
Фото: SANTO

Нарх борасидаги сиёсатни қандай олиб бормоқчисиз? Ахир Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ойлик маошлар бир-биридан фарқ қилади ва Қозоғистонда нисбатан арзон саналган нарсани Ўзбекистонда кўпчиликнинг чўнтаги кўтармаслиги мумкин.