Жаҳон | 16:47 / 04.12.2023
14087
3 дақиқада ўқилади

Ўққа тутилган Херсон ва Донецк ҳамда Авдийивкадаги артиллериячилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 648-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Ижтимоий тармоқда россиялик аскарлар Украина қуролли кучларининг асир тушган икки ҳарбийсини отиб ташлагани акс этган видео тарқалди. Украина прокуратураси текширув бошлаган.
  • Россия қўшини Херсон марказини ўққа тутди, икки киши ҳалок бўлган, етти киши яраланган.
  • «Залужний тўғрисини гапирди». Киев мэри Виталий Кличко уруш «боши берк кўчага кириб қолгани»ни айтган бош қўмондонни қўллашини билдирди.
  • Россия Украина бўйлаб 12 та дрон билан зарбалар йўллади. Украина ҚК улардан тўққизтаси уриб туширилганини маълум қилди.
  • Уляновскда полиция «Vерните мужа! Я Zа#балась» ёзуви учун сафарбар қилинган ҳарбийнинг уйига келди.

Киевда Украинанинг ҳалок бўлган ҳимоячилари хотира девори

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Авдийивка остонасидаги украин артиллериячилари 

Украина артиллерия бўлинмаси Авдийивка остонасида ўт очишга тайёрланмоқда. Донецкдан 15 километр масофадаги шаҳар урушдаги энг қайноқ нуқталардан бирига айланган. Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганида Авдийивка мудофааси дастлабки штурмларга бардош берганди. Россия армиясининг 2023 йил январида бошланган ҳужумлари ҳам муваффақиятсиз якунланди, октябр ойи ўрталарида руслар яна фаоллашди.
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Херсон ўққа тутилиши оқибатлари

3 декабр куни Россия қўшини Херсон шаҳри марказини ўққа тутди. Бир киши ҳалок бўлиб, саккиз киши яраланган.

РФ армияси Днипро соҳилининг оккупация остидаги қисмидан туриб шаҳарнинг марказий ҳудудига зарба йўллаган, дея аниқлик киритди Херсон шаҳри маъмурияти раҳбари Роман Мрочко. Област маъмурияти раҳбари Олександр Прокудинга кўра, россиялик ҳарбийлар икки шифохонани ҳам ўққа тутган — бинолар шикастланган, аммо қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Украина президенти офиси раҳбари
Украина президенти офиси раҳбари

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

РИА Новости хабарига кўра, 3 декабр куни Украина қуролли кучлари аннексия остидаги Донецк шаҳрини ўққа тутиб, Ленин районидаги бинони шикастлаган — бу ерда гўзаллик салони жойлашганди. Тиня аҳоли вакилларидан олти киши яраланган, жумладан бир бола ҳам. 

Valery Melnikov / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид