Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стартда ўзбекистонлик спортчи. Пёнгчанг-2018: бугун ўйналадиган медаллар
Миша Ге. Фото: Twitter
Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларида бугун ўзбекистонлик спортчи ҳам стартга чиқди.
Фигурали учиш бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларда иштирок этган Миша Ге қисқа дастурда, 83,90 баллни қўлга киритиб, 30 нафар спортчи орасида 14-ўринни эгаллади. Бу Мишанинг эртага бўлиб ўтадиган финалда иштирок этиш учун етарли бўлди. Жами бўлиб 24 нафар спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди. Таққослаш учун медал тақдим этадиган учинчи ўринда бораётган спортчи қисқа дастурда 104,17 баллга эга бўлган. Эртага Тошкент вақти билан 06:00да финал мусобақаси бўлиб ўтади.
Бугун эса жами еттита йўналишда медаллар ўйналади. Ҳозиргача бир йўла 4та турда ғолиблар номи маълум бўлиб улгурди. Скелетонда Жанубий Корея, тоғ чанғисининг супер гигант баҳсларида Австрия, аёллар ўртасидаги слаломда Швеция ва сноубордда Италия терма жамоаси вакиллари олтин медалларни қўлга киритишди.
Энди эркаклар чанғи пойгаларида эркин усулда 15 км масофага ғолибларни аниқлаб олса, Конькида югуриш бўйича аёллар 5 км масофада беллашади. Шунингдек Фристайлнинг ҳавода акробатика йўналишида ҳам ғолиблар аниқланиши лозим.
Олимпиада-2018
16 февраль куни ўйналадиган медаллар
Скелетон
Эркаклар
1. Юн Сунбин (Жанубий Корея)
2. Никита Трегубов (Россия)
3. Доминик Парсонс (Буюк Британия)
Тоғ чанғиси
Эркаклар
Супергигант
1. Маттиас Майер (Австрия)
2. Беат Фойц (Швейцария)
3. Кьетиль Янсруд (Норвегия)
Аёллар
Слалом
1. Фрида Ҳансдоттер (Швеция)
2. Венди Ҳолденер (Швейцария)
3. Катарина Галлхубер (Австрия)
Сноуборд
Аёллар
Борд-кросс
1. Микела Мойоли (Италия)
2. Жулия Перейра де Соуза Мабило (Франция)
3. Ева Самкова (Чехия)
Чанғи пойгалари
Эркаклар
15 км, эркин усуд
Бошланиш вақти – 11:00
Конькида югуриш
Аёллар
5000 метр
Бошланиш вақти – 16:00
Фристайл
Аёллар
Ҳаводаги акробатика
Бошланиш вақти – 16:00
Мавзуга оид
19:47 / 08.02.2026
Олимпиада чемпиони Линдси Вонн баландликдан тушишда йиқилди
23:34 / 30.11.2023
2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинларига Франция курортлари ва АҚШ мезбонлик қилади
20:30 / 16.03.2018
Эрдўған: Туркия Олимпиада ўйинларини қабул қилишга тайёр
22:25 / 09.03.2018