Наманганда хусусий банклар ва ислом молиявий хизматларини йўлга қўйишга имконият яратилади
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашувда тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлашни янада ривожлантиришга оид ўзининг сайловолди режалари билан бўлишди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Хусусан, мамлакатимизга чет эл банкларини олиб кириш, янги хусусий банкларни очишни рағбатлантириш ҳамда депозитларни кенгайтириш ҳисобига кредитлар учун ресурс базаси кескин оширилиши таъкидланди.
“Наманганлик тадбиркорлар хусусий банк очиш ташаббуси билан чиқса, биз албатта уларни қўллаб-қувватлаймиз. Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг муқобил тизимлари жорий қилинади. Жумладан, Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл очиб берилади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Аҳолини ўқитиб, уларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга ҳам қўшимча имтиёзлар берилади. Бундай тадбиркорларни рағбатлантириш учун 2030 йилга қадар яна 6 миллиард доллар маблағ ажратилади. Бу дастур доирасида, қиймати 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳа ташаббускорларига инфратузилма харажатлари тўлиқ қоплаб берилади (ҳозир – 200 миллиард сўм).
Шунингдек, ушбу тадбиркорлар:
- камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминлаганда мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;
- “Ижтимоий реестр”га киритилган фуқароларни ишга қабул қилса, ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади;
- барча солиқларни бир йилгача кечиктириб тўлашлари мумкин бўлади;
- фаолиятига доир солиқ текширувлари ўтказилмайди.
“Бундан буён ҳам тадбиркорлар ўз фаолиятини дадил кенгайтириши учун бизнесга ноқонуний аралашувларга тўлиқ барҳам бериш ва солиқ тизимини янада соддалаштириш ислоҳотларимизнинг асосий тамойили бўлиб қолади”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Бизнесга ноқонуний аралашган, тадбиркорнинг мулкига дахл қилган шахсга жазо муқаррар бўлади, раҳбари эса ишдан кетади.
Номзодга кўра:
- қўшилган қиймат солиғини қайтариш шартлари 15 тадан 5 тага қисқартирилади;
- 107 та давлат хизмати бўйича тўловлар миқдори 2 баравар қисқартирилади;
- 10 миллион сўмдан юқори солиқ санкциялари фақат суд тартибида амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:29
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24
2025 йилда маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳаси ходимлари иш ҳақи оширилади
07:31
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
14:13 / 21.11.2024