Ўзбекистон | 16:49 / 16.04.2019
13706
5 дақиқада ўқилади
Реклама

“Мехмаш” саморезлари энди Россияда

Наманган шаҳрида жойлашган “Мехмаш” МЧЖ  корхонаси юқори сифатли шуруп ва саморезлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, нафақат Ўзбекистон бозорини, балки яқин хориж бозорларини ҳам ўз маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.

Ҳозирда корхона Қирғизистон, Тожикистон, Озарбойжон ва Россия каби мамлакатларга ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқда.  Эндиликда Шарқий Европа орқали Ғарбий Европага кириб бориш ҳамда Эрон орқали Араб давлатларига экспорт сари интилмоқда.

Куни кеча завод изланишларнинг самараси ўлароқ турли хилдаги, жумладан, прессшайбали, евровинт, ўткир тиғли, дераза ромлари ва сендвич панеллар учун махсус саморезларни ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Улар маиший ҳаётда кенг қўлланишга мўлжалланган бўлиб, Тайван технологияси бўйича тайёрланади.

Компанияда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган маҳсулотлар:

Том саморезлари – том тунукаларини (профнастил) ёғоч ёки металл конструкцияларга қотиришда ишлатилади. Бу саморезда ўзининг бош қисмидан ташқари алоҳида EPDM резина қопламали шайба ўрнатилган бўлиб, бу резина сув ёки намликни сизиб ўтишига йўл қўймайди. Ёғочдан ишланган материалларни ўрнатишда ишлатилади. Кичик бурамаси мавжудлиги сабабли ёғоч маҳсулотларини осонгина бураб, кириб кетишга мўлжалланган.Корхона турли ўлчамда ҳамда турли рангларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Том саморезларининг яна бир тури – бу қалин металл конструкцияларга қотириш учун мўлжалланган сариқ қопламали саморез. Бу турдаги саморезлардан асосан метални металга қотиришда кўпроқ фойдаланилади.

Сэндвич панел саморези – турли қалинликдаги сэндвич панелларни метал ёки ёғочли конструкцияга қотиришда ишлатилади. Бу саморез ҳам сэндвич панелни мустаҳкам ушлаши ва конструкция ичига намлик ўтказмаслиги учун EPDM қопламали шайба билан жиҳозланади. Саморез уч қисмига тешиб кириш учун бурғиловчи шакл берилган. 

Прессшайбали саморезлар  – 1 мм.гача қалинликда бўлган профиллар ва пўлат қопламаларга металл қурилиш элементларини улашда ишлатилади. Бундай ўткир тиғли шуруплар углеродли пўлатдан тайёрланади ва узоқ муддатли хизмат ҳамда намликка чидамлиликни кафолатлайди. Бу саморезларнинг уч қисми ишлатиш ўрнига қараб учли ёки бурғиловчи шаклда бўлиши мумкин.

Ойна ва эшик ром профиллари саморезлари – Philips (Ph) №2  ёриқли ҳамда яширин бошли саморез – Пластмасса, алюмин ва ёғочли профиллар ҳамда дераза ва эшик конструкцияларини қотириш учун фойдаланилади. Ўрнатилганда бош қисми конструкция ичига ботиб турганлиги сабабли яширин деб ном олган. Уч қисми бурғиловчи шаклида чиқарилади.

Пластикли дюбел михлари – ремонт ва қурилиш ишларида кенг қўлланиладиган қотириш мосламаси. Бунинг ёрдамида турли хил юза қисмларга барча турдаги материални осонлик билан қотириш мумкин. Пластмасса ва махсус металл қисмнинг бирикмаси ишончли қотириш комбинациясини таъминлаб беради.

Евровинт (конфирмат винт). Мазкур турдаги шуруп ўзининг махсус шакли туфайли ДСП, МДФ, ЛДСП, ёғоч ҳамда қўп қаватли фанердан тайёрланадиган замонавий корпусли мебелларнинг элементларини қотириш ва бириктиришда кенг кўламда фойдаланилади. Шурупнинг стержени тўмтоқ учли бўлиб, кенг резбага эга. Бундай шакл қотиришда мустахкамликни таъминлайди ҳамда бириктирилаётган материалларнинг дарз кетиши ёки шишиб чиқишининг олдини олади. Ушбу шуруп Тайвандан келтирилган 4 позицияли ускунада махсус маркали пўлат маҳсулотидан тайёрланади.

Айтиш жоизки, корхонанинг барча қотириш маҳсулотлари халқаро стандартларга жавоб беради. Бу эса экспорт бозорларида ҳам компания маҳсулотларига бўлган талабнинг кун сайин ортишига ҳисса қўшмоқда. “Мехмаш” ISO:9001:2015 сифат бошқариш тизими бўйича сертификатга эга. Корхона мижозларга маҳсулотларнинг юқори сифатини кафолатлайди.

Мурожаат учун: Наманган шаҳри, Оромгоҳ кўчаси, 27.

Тошкент шаҳри, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 46

Телефон: +998 (91) 366 9400, +998 78 223 09 17

Сайт: www.mexmash.uz

e-mail: [email protected]

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид