Ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши мумкин
“Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва оилавий мажбуриятларни бажариш тизимини такомиллаштириш мақсадида Оила кодекси 10-моддаси қуйидаги қоидалар билан тўлдирилмоқда:
«Оилада эр ва хотин шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш, ички оилавий масалаларни ҳал қилиш, оилада болалар тарбияси, улар фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажаради. Оилавий-ҳуқуқий муносабатларда оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларда тенгдир».
Шахсий ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган оилавий муносабатлар иштирокчилари суд орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи белгиланмоқда.
Ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишни тақиқлаш назарда тутилмоқда.
Никоҳ шартномасида никоҳланувчи шахслар бўлғуси ота-она сифатида бола таълим-тарбияси, уларни моддий таъминлаш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини киритиш белгилаб қўйилмоқда.
Мавзуга оид
19:03 / 22.11.2024
"16 ёшли" аёлнинг 1 яшар эгизак фарзанди. Эрта никоҳни тарғиб қилганлар огоҳлантирилди
08:13 / 19.11.2024
Қариндошлари билан бирга ишлаши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари рўйхати тасдиқланди
17:32 / 07.11.2024
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди
14:09 / 02.11.2024