Ўзбекистон | 12:37 / 07.05.2022
38233
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда прокуратура терговчиси 50 минг доллар пора билан ушланди

Kun.uz манбаларига кўра, Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг долларни пора тариқасида олганда қўлга олинган.

Фото: Kun.uz

Мазкур ҳолатни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz'га тасдиқлади.

Унинг маълум қилишича, 29 апрел куни ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг долларни пора тариқасида олганда кўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ўтказилмоқда.

Мавзуга оид