Ўзбекистон | 12:30 / 25.10.2020
7032
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun: пойтахт марказидаги бизнес учун истиқбол ва имкониятлар

Dream City Development Seoul Mun лойиҳасининг шимоли-шарқий соҳили савдо бинолари афзалликлари ҳақида ҳикоя қилди.

Seoul Mun – Dream City Developmentнинг ўзига хос лойиҳаси бўлиб, пойтахт марказида жойлашган. 23 октябрдан бошлаб Бўрижар каналининг шимоли-шарқий қирғоғи бўйлаб жойлашган лойиҳанинг савдо зоналари сотувга чиқади. Концептуал савдо ва кўнгилочар маркази корейс миллий услубида лойиҳаланган уч даражали савдо масканидир.

Август ойида компания жануби-шарқий соҳилда савдо кўчмас мулк савдоси бошланганлигини эълон қилди. 3 ой ичида савдо ҳажми 75% ни ташкил этди.

«Ишонч билан айтишим мумкинки, Seoul Mun савдо кўчмас мулки хити ва улкан муваффақият. Биринчи босқичда сотувга қўйилган 8000 квадрат метр майдоннинг 6000 квадрат метрдан ортиғи сотилди», - дея таъкидлайди Dream City Development сотув бўлими бошлиғини ўринбосари Дениз Бахчечи.

Концептуал лойиҳанинг шимоли-шарқий соҳили бизнесни амалга ошириш учун янада кўпроқ имкониятлар ва истиқболларни таклиф этади:

  • Пойтахт марказида автомобиллар ҳаракати юқори бўлган иккита марказий автомагистралнинг кесишган қисмидаги қулай жой;
  • Йўл бўйлаб жойлашганлиги савдо ва кўнгилочар марказининг ҳудудига киришни янада қулайроқ бўлишини таъминлайди;
  • Савдо бинолари сони жануби-ғарбий соҳилга нисбатан икки баравар кўп. Энг ажойиб ғояларни амалга ошириш учун савдо кўчмас мулки учун 180 дан ортиқ турли хил вариантлар мавжуд;
  • 15 дан 1000 квадратгача майдонга эга жойларининг катта танлови бу ерда кичик дўкондан кенг супермаркетгача ёки муаллифлик ресторани каби турли хил бизнес шаклларини амалга оширишга имкон беради;
  • Объектларнинг 6,5 метргача шифт баландлиги қўшимча кенглик яратади;
  • Ҳар бир жойнинг очиқ терраси мавжудлиги қўшимча имкониятларни амалга оширишга имкон беради. Бундай жойдан умумий овқатланиш шохобчалари ёзги терраса сифатида фойдаланишлари мумкин. Бу ерда дам олиш учун ўриндиқлар ўрнатиш ҳамда кўпроқ ташриф буюрувчиларни жалб қилиш мақсадида ташқи реклама илиш имконияти мавжуд.

Тижорат кўчмас мулки соҳасидаги халқаро мустақил эксперт Knight Frank билан фаол ҳамкорлик жараёнида маскан учун 5 та асосий тавсия этилган бино турлари аниқланди: умумий овқатланиш кичик формати (food & beverage light),ўрта ва йирик форматдаги овқатланиш масканлари (food & beverage heavy), универсал савдо нуқталари (line store), йирик дўконлар (anchor store), кўнгилочар-ўйин зонаси (leisure). Маҳаллий кўчмас мулк бозорининг кўплаб маркетинг тадқиқотларига асосланган мутахассислар томонидан олиб борилган изланишлар бу ерда ҳар қандай бизнес турини амалга ошириш мумкинлигини ҳамда унга ташриф буюрувчилар кўп бўлишини тахмин қилишди. Бу эса лойиҳанинг улкан имкониятлари ҳақида далолат беради.

«Seoul Mun Тошкентда энг яхши жойлашувга эга. Яқин атрофда савдо марказлари мавжуд бўлишига қарамай, муваффақиятли лойиҳа ҳар куни 11.000 меҳмонни жалб қилади ва йилига ташриф буюрувчилар сони 4.000.000 га етади. Бизнинг баҳолашимизга кўра, ушбу лойиҳа инвесторларга фаол иштирок этишлари учун ажойиб имконият яратади. Ўсиб бораётган бозор сектори ва юқори ижара рентабеллигидан фойда олиш мумкин», - дея таъкидлайди Knight Frank эксперти Варгис Паулос Пуликакудиил.

Савдоларнинг бошланиши истиқболли кўчмас мулкни қулай шартларда сотиб олишга имкон беради. Лойиҳа фойдаланишга топширилгунига қадар объектларнинг капиталлашуви 30 фоизга етади.

Seoul Mun – миқёс жиҳатдан улкан лойиҳа, бу сизга бизнеснинг исталган соҳасидаги имкониятларингизни максимал даражада рўёбга чиқаришни кафолатлайди.

Қўшимча маълумотларни seoulmun.uz сайтига ташриф буюриб сўров қолдириб ёки қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: +99871-202-22-22

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.seoulmun.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид