Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қалбаки БФҚ маҳсулотлар тайёрланаётган хонадон эгаларига жиноят иши очилди
Фото: Андрогард
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Avicenna's Lab компанияси билан ҳамкорликда ўтказилган бу тадбирда хонадонда ташкил этилган яширин цехда 100 дона “Андрогард” (250 минг сўмдан) ва “Al Hadaya” (150 минг сўмдан) номли маҳсулотлар тайёрланаётганлиги маълум бўлди. Ушбу маҳсулотлар корхона лабораториясида текширувдан ўтказилганда уларнинг сохта эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси Термиз шаҳар бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Бу каби ҳолатлар фуқароларнинг биологик фаол қўшимчаларга бўлган ишончини пасайтиради. Avicenna's Lab компанияси маҳсулотлар сифатига катта эътибор қаратади ва сертификатланмаган, таркиби ишончсиз бўлган маҳсулотлар савдосига қарши курашади.


Byuti Vit, Androgard, Lactovita маҳсулотларининг қалбаки нусхаларига дуч келганда +998 71 207 45 95 рақамига қўнғироқ қилиш орқали хабар бериш тавсия қилинади. Avicenna’s Lab маҳсулотларини фақат компания мутахассисларидан ягона алоқа марказлари орқали харид қилишингиз мумкин.

Avicenna's Lab – аҳоли саломатлиги учун доим хизматда.
Реклама ҳуқуқи асосида