Ўзбекистон | 12:55 / 28.06.2023
13666
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Vosiq халқаро мактаби ва болалар боғчасида халқаро даражадаги таълим

Фото: Vosiq

Замонавий таълим тез ўзгарувчан дунё талабларига жавоб берадиган турли хил ўқув дастурларини таклиф этади. Таълим муассасасининг вазифаси болалар учун энг яхши ва энг мос дастурни танлашдир. Vosiq  халқаро мактаби ва болалар боғчаси болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаб, ҳар бир инсон келажакда дунёнинг масъулиятли фуқаросига айланиши йўлида тарбия ва тайёрловга эътибор қаратади.

Ўқув мажмуаси тўртта бўлимдан иборат: мактабгача, бошланғич, ўрта ва катта. Ҳар бир бўлим болаларнинг интеллектуал ва жисмоний ривожланиши учун кенг кўламли синфдан ташқари машғулотларни қамраб олади.

Беш йиллик муваффақиятли фаолияти давомида мактаб ва болалар боғчасининг педагогик жамоаси ўз фаолиятида Сингапур ўқитиш методлари ва Монтессори педагогикаси каби дунёга машҳур дастурлардан фаол фойдаланмоқда. 2023 йилда ўқув мажмуаси Халқаро бакалавриатнинг Жаҳон мактабидан ваколатли мақомга эга бўлди, яъни Халқаро бакалавр мактабгача таълим ва бошланғич мактаб дастури - IB PYP бўйича дарс бериш учун расмий рухсатномани қўлга киритди.

Халқаро бакалавр (IB) халқаро миқёсда тан олинган мактаб тизими бўлиб, унда маданиятлараро ҳурмат, ғамхўрлик ва ўз-ўзини ривожлантиришга урғу берилади. Мактабгача ва бошланғич мактаб халқаро бакалавр дастури, IB PYP, турли илмий соҳаларда олинган билим ва кўникмалардан фойдаланган ҳолда ўқитиладиган кўп қиррали, трансдистиплинар фанларга эга бўлиб, 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган.

Vosiq  халқаро мактаби ва болалар боғчасидаги IB PYP дастури халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг барча талабларига жавоб беради. Болалар ўзларини қулай ва ишончли ҳис қилишлари, нафақат ўқитувчиларни тинглаш, балки фикр юритишга - ўз фикрларини шакллантиришга ва ифода этишга ҳамиша тайёр бўлишлари учун барча қулайликлар яратилган. Шу билан бирга ўқитувчилар болаларни йўналтиради ва рағбатлантиради. Илмий-тадқиқот фаолиятига ҳам катта эътибор берилади, шунинг учун нафақат интеллектуал ривожланиш, балки шахсий қадриятлар тизими ҳам шаклланади.

IB PYP халқаро бакалавр дастурини амалга ошириш доирасида мактаб ва боғча ўқитувчилари учун тажрибали, ўз доирасида сертификатга эга тренерлар раҳбарлигида бир қатор семинар- тренинглар ташкил этилди.  

Бугунги кунда Vosiq  халқаро мактаби ва болалар боғчасидаги барча тарбиячи ва бошланғич синф ўқитувчилари IB PYP сертификатига эга.

Vosiq  халқаро мактаби ва болалар боғчаси ўқув мажмуасида дунёнинг энг яхши таълим дастурларидан бири – IB PYP бўйича инглиз, ўзбек ва рус тилларида таълим олиб бориладиган биринчи синфларга болаларни қабул қилиш давом этмоқда.

Батафсил маълумотни (+998) 71-207-00-88 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Веб-сайт: vosiq.uz

Facebook: fb.com/vosiqinternational

Instagram: @vosiqinternational

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид