Ўзбекистонда 2 хил тулки учрайди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига қарашли Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга тулки болалари муҳрланди.
Тулки итлар оиласига мансуб йиртқич сутэмизувчидир. Тана узунлиги 60-90 см, думи 40-60 см, вазни 6-10 кг га этади. Ўзбекистонда 2 хил тулки (оддий тулки, корсак) учрайди.
Уларнинг овқатланиши ва яшаш жойлари хилма-хил бўлиб, асосан кемирувчилар, сутэмизувчилар ва қушлар билан озиқланади. Одатда, тулки 4-6, баъзан 17 тагача бола туғади.
Тулкилар кемирувчи зараркунандалар сонини камайтириб, қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради.