Ўзбекистон | 12:32 / 23.07.2024
1804
2 дақиқада ўқилади

Туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими 3 йиллик бўлади

2024-2025 ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими уч йиллик олий таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади ва ўқув жараёни “блок-модул” тизимига асосланган дуал таълим шаклида ташкил этилади. 

Фото: Kun.uz

“Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди

2024-2025 ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими уч йиллик олий таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади ва ўқув жараёни “блок-модул” тизимига асосланган дуал таълим шаклида ташкил этилади. 

Бунда, ўқув жараёнларининг назарий ва амалий машғулотлар улушини:

1-босқичда – 80 фоиз назарий ва 20 фоиз амалий;
2️-босқичда  – 50 фоиз назарий ва 50 фоиз амалий;
3️-босқичда  – 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий бўлиши назарда тутилади.

2024 йил 1 августдан туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган амалиёт базаларини (туроператор, турагент, гид-таржимон, меҳмонхона ва туризм транспорти хизматларини кўрсатиш объектлари) белгиланган тартибда ташкил этишга рухсат берилади.

2027 йил 1 январгача туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг амалиёт базаларида кўрсатилган хизматлар учун фойда солиғи ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўланади.

Мавзуга оид