Жаҳон | 21:49 / 04.11.2024
6723
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди

Россия, Ўзбекистон ва Туркия фуқаролари Қозоғистонда энг кўп пул сарфлади.

Фото: livingasia.online

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда йил бошидан бери 805 минг доллар маблағ сарфлади. Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, бу иккинчи кўрсаткич.

Энг кўп маблағ россияликлар томонидан сарфланган бўлиб, 1,8 миллиард тенге ёки 3,69 миллион долларга тенг.

2023 йил давомида россияликлар мамлакатда 1,6 миллиард тенге (3,37 миллион доллар) сарфлаган эди.

Харажатлар ҳажми бўйича учинчи ўринда Туркия (614,4 минг доллар) туради. Учала етакчидан кейин Қирғизистон, Хитой, Германия, Грузия, Озарбойжон, БАА ва Ҳиндистондан сайёҳлар бормоқда. Чет эллик сайёҳлар энг кўп пулни Олмаотада қолдирган. 2024 йилда шаҳар умумий харажатларнинг 21,5 фоизига эга бўлди.

2024 йил биринчи ярмида Қозоғистонга 566,5 минг сайёҳ борган. Россиядан республикага 186,1 минг киши кирган. Туристлар сони бўйича Россиядан кейин Хитой бормоқда – деярли 70 минг киши, Ҳиндистон эса 53,7 минг киши билан учинчи ўринда. Кейинги ўринларни Туркия ва АҚШ фуқаролари эгаллаган.

2023 йил январ-сентябр ойларида Қозоғистонга 356 850 нафар россиялик кирди, деб хабар берди Қозоғистон Туризм вазирлиги. Бу даврда Қозоғистонга жами 834,9 минг хорижий сайёҳ борган. Бу 2022 йилга нисбатан 225 минг кишига кўпдир.

Мавзуга оид