Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Капиталбанк Германиянинг Commerzbank AG билан базавий кредит битимини имзолади
Фото: Капиталбанк
SIBOS 2024 доирасида Капиталбанк ва Commerzbank AG ўртасида ташқи савдо шартномаларини экспорт-кредит агентликлари (ECA) кафолати остида молиялаштириш бўйича Асосий кредит битими имзоланди.

"Капиталбанк” АТБ Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банклардан бири бўлиб, SIBOS 2024 кўргазмасида экспонент сифатида расмий иштирокчи бўлган биринчи ўзбек банкидир. Ушбу тадбир ҳар йили Жаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти (SWIFT) томонидан ташкил этилади ва бу йил Пекинда 2024 йил 21-24 октябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Капиталбанк халқаро ҳамкорлар билан бир қатор стратегик муҳим музокаралар ўтказмоқда.

Commerzbank AG билан учрашувда экспорт-кредит агентликларини қўллаб-қувватлови ва қоплаши остида ташқи савдо шартномаларини узоқ муддатли молиялаштириш бўйича Битим имзоланди. Ушбу асосий кредит битими ECA томонидан қопланадиган ташқи савдо операцияларини молиялаштириш учун кредит операциялари бўйича ҳамкорлик шартларини белгилайди.
Капиталбанк ва Commerzbank AG ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон компанияларининг замонавий илғор технологиялар ва Европа мамлакатлари маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиради.
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 19.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: тадбиркор аёлларнинг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 05.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
17:00 / 23.10.2024