Давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбарини тайинлаш танлов асосида амалга оширилади
2023 йил 1 июлдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбари ва унинг ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) танлов асосида амалга оширилади, бундан президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Давлат органлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар маъмурий биноларидан ходимлар учун белгиланган меъёрдан келиб чиқиб, самарали фойдаланиш тартиби жорий этилади.
“Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига кўра, давлат активлари, уларни бошқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг янги тизими жорий қилинади.
Бунда, давлат кўчмас мулк объектлари, давлат улуши, давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари ҳамда уларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий веб-сайтида реал вақт режимида эълон қилинади.
2023 йил 1 октябргача “Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали” яратилади, унда барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборотлар жойлаштирилади ҳамда ушбу тизим солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинади.
Мавзуга оид
14:20 / 07.09.2024
Ўзбекистон ва Исроил айрим соҳаларда қўшма корхоналар ташкил этишни режалаштиряпти
14:04 / 14.07.2024
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида хусусий корхоналар кўп экани маълум қилинди
11:23 / 09.07.2024
Оҳангаронда 23 та янги чарм саноат корхонаси барпо этилади
09:20 / 29.06.2024