Жамият | 20:00 / 01.06.2022
12336
2 дақиқада ўқилади

АDRENALINE’да ўтган CАR FEST - 2022

28-29-май кунлари Тошкент вилоятидаги Amirsoy Mountain Resort тоғ-чанғи курорти ҳудудида Ўзбекистонда иккинчи маротаба нишонланаётган авто-мото фестивали – CAR FEST бўлиб ўтди.

Фото: Kun.uz

Бу галги фестиваль меҳмонлари 200 дан зиёд эксклюзив спорт автомобиллари, хорижий тюнинг-автомашиналар ва мамлакатимиз автосаноатининг энг яхши маҳсулотларини кўриш, Қозоғистон ҳамда Россиянинг машҳур пойгачилари, каскадёрлари билан яқиндан мулоқот қилишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, барча меҳмонлар қизиқарли танловларда қатнашиб, Adrenaline Rush қувватидан куч олишди.

Мазкур фестиваль “Дрифт”, “Автотовуш", “Burnout” йўналишлари бўйича ёрқин шоу ва кўргазмалар, шунингдек, “Энг яхши мослама”, “Энг баланд дуд”, “Энг яхши retro car”, “Энг яхши интерьер”, “Энг яхши спорт автомобили”, “Энг яхши дисклар”, "Халқ автомобиллари тюнинги" ва "Энг яхши тюнинг" каби номинациялар бўйича чиқишларга бой бўлди.

Кўпчилик ишқибозларнинг талаб ва истакларига биноан, CАR FEST - 2022 тадбирига россиялик машҳур хэдлайнер, халқаро тоифадаги автопойгачи- дрифтёр Аркадий Цареградцев ташриф буюрди. Машҳур автопойгачи Аdrenaline Rush брендинги остидаги автомобилда мураккаб дрифт-чиқиши томошабинлар томонидан кўтаринки кайфиятда кутиб олинди.

Икки йилдирки, CAR FEST авто ва мото ишқибозларини кенг кўламли автокўргазмаси билан ҳайратда қолдириб, унутилмас таассуротлар бағишламоқда.

Экстремал спорт турларининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшаётган Аdrenaline Rush бренди CАR FEST - 2022 тадбирининг бош ҳамкори сифатида иштирок этди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид