Шаҳрам Ғиёсов ўз муваффақиятлари ҳақида сўзлаб берди
21 сентябрь куни Тошкент шаҳрида иқтидорли боксчи ўз мухлислари билан учрашув ўтказди.
Ҳар қандай мухлис нимани орзу қилади? Aлбатта, қаҳрамонни ўз кўзи билан кўриш, ундан ғалабалар ва мағлубиятлар ҳақида эшитиш, бир неча фойдали маслаҳатларни олиш ва спорт ихлосмандлари билан ажойиб оқшом ўтказишдир.
Adrenaline Rush савдо белгиси ушбу тадбирнинг ташкилотчиси сифатида иш олиб борди, шунинг учун ҳам оқшом муҳити жуда қизғин бўлиб мутлақ қувват руҳи ҳукмронлик қилди.
Юзлаб мухлислар Тошкент бродвейида тўпланиб, чемпионимизни 30 сонияда қўлга киритган ажойиб ғалабаси билан қутлашди.
Мухлислар билан бўлган учрашувда Шаҳрам Ғиёсов зарбаларга қандай қилиб қарши туриш ва ҳар доим ажойиб ҳолатда бўлишни сўзлаб берди. Тадбирга Adrenaline Rush жамоаси спортчи билан биргаликда мусобақалар ва ноёб совғаларни тайёрлади.
Ҳар бир ташриф буюрган шахсан дастхат олиш ва боксчи билан селфи қилиш имкониятига эга эди.
Шаҳрам Ғиёсов ва Adrenaline Rush жамоаси мухлислар билан учрашувга ташриф буюрган барча инсонга ўз миннатдорчилигини билдиришади!
Энергетик ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли. 18 ёшга тўлмаган шахсларга тавсия этилмайди.
Реклама ҳуқуқи асосида