Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон математикани ўзлаштириш даражасини баҳоловчи халқаро TIMSS тадқиқотидаги иштирокини бошлади
Ўзбекистон халқаро TIMSS (4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш дастури) тадқиқотидаги иштирокини бошлади.
Фото: TIMSS
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабарига кўра, TIMSS тадқиқоти тўрт йилда бир марта ўтказилади. У 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий фанлар бўйича эгаллаган билим даражаси ва сифатини солиштириш ҳамда миллий таълим тизимидаги фарқларни аниқлаш билан бир қаторда, қўшимча равишда мактабларда математика ва табиий фанлар бўйича берилаётган таълим мазмуни, ўқув жараёни, таълим муассасасининг имкониятлари, ўқитувчилар салоҳияти, ўқувчиларнинг оилалари билан боғлиқ омилларни ўрганади.
TIMSS дастури ўзининг биринчи тадқиқотини 1995 йилда бошлаган бўлиб, ҳар тўрт йилда ташкил этилмоқда. Навбатдаги даврийлик 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган.
Дастурда қатнашаётган давлатлар сони ҳам тобора ортиб бормоқда, буни 2015 йилдаги TIMSS тадқиқотида 57та мамлакат қатнашган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич ортиб, 60 дан ортиқ давлатни ташкил этганида кўриш мумкин. TIMSS 2015 тадқиқот натижаларига кўра, АҚШ, Сингапур, Ҳонконг, Жанубий Корея, Япония, Россия, Буюк Британия каби давлатларнинг таълим тизими энг юқори кўрсаткичларни олган.
Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) раҳбарияти Ўзбекистоннинг таълим шароитига TIMSSнинг қайси тури мос келиши ҳақида маслаҳатлар бермоқда. Бундан ташқари, IEA 2021 йил февраль ойида Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган миллий тадқиқот координаторларининг биринчи йиғилишига таклиф қилди ва Бостон коллежи мутахассислари билан турли хил баҳолаш моделларини муҳокама қилиш, тадқиқотлар йўналишларининг афзаллик ва камчиликлари ҳақида муҳокамалар олиб бориш учун қулай имконият яратиб берилишини маълум қилди.
Ўзбекистон TIMSS ва бошқа халқаро тадқиқотларда қатнашиш орқали ривожланган мамлакатлар тажрибаларини миллий таълим тизимида қўллаш, ўз натижаларини бошқа давлатлар натижалари билан қиёсий таққослаш имкониятига эга бўлади.
Тадқиқотда, Ўзбекистоннинг 4 ва 8-синф ўқувчилари бошқа давлатлардаги тенгдошларига нисбатан математика ва табиий фанлардан саводхонлиги қай даражада юқори экани, математика ва табиий фанларга қизиқиш даражаси, оила томонидан фарзандларга математикани ва табиий фанларни ўзлаштиришда қандай ҳисса қўшилаётгани, математика ва табиий фанларни ўқитиш жараёни қандай ташкил этилгани, математика ва табиий фанлар ўқитиш жараёнининг бошқа давлатларга нисбатан ўзига хослиги бор ёки йўқлиги, агар бор бўлса, у нималарда намоён бўлаётгани, ўқитувчилар методлари бошқа мамлакатлар ўқитувчилари методларидан нимаси билан фарқ қилиши ўрганилади.
Мавзуга оид
18:34 / 06.10.2025
Дунёдаги энг ақлли одам эълон қилинди
19:42 / 12.07.2025
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди
01:05 / 14.11.2024
Олий математика сунъий интеллектнинг заиф томони бўлиб қолмоқда — тадқиқот
16:40 / 08.10.2024