Ўзбекистон | 11:24 / 22.08.2024
9609
1 дақиқада ўқилади

ИИО ходимларининг хизмат муддати 25 йилга узайтирилишига доир хабарлар ёлғон — ИИВ

Ички ишлар вазирлиги тармоқларда тарқалган, ИИО ходимларининг пенсияга чиқиш учун хизмат муддати 25 йилга узайтирилишига доир хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Фото: ИИВ

«Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуни ҳамда 3413-сон президент қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган», дейилади раддияда.

Шунингдек, ИИВ Молия-иқтисод бошқармаси ҳозирги кунда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаганини маълум қилди.

Мавзуга оид