“Иккита ёнилғи тарқатиш шохобчасида 112,4 млн сўмлик камомад аниқланган, ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилган” – “Ўзбекнефтгаз”
“Тахиатош нефт базаси” МЧЖга қарашли иккита фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчаларида ўтказилган инвентаризация натижасида 112 448 100 сўмлик камомад аниқланган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, аниқланган ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган барча ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилган.
“Компания бошқаруви раисининг топшириғига асосан ташкил этилган ишчи гуруҳ “Тахиатош нефть базаси” МЧЖга қарашли Элликқалъа филиалининг 51-сонли “Чайка” ва 25-сонли “Қирққиз” фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчаларида ўрганиш ўтказилди. Нефт маҳсулотларининг 2020 йил 1 май ҳолатига ҳақиқий қолдиғи инвентаризациядан ўтказилганда 112 448 100 сўмлик 15719 литр нефть маҳсулотлари камомади мавжудлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича филиал бухгалтерия бош ҳисобчиси томонидан тегишли бухгалтерия ўтказмаси (47.30-ҳисобдорлар билан ҳисоб китоблар счети) берилиб, 51 ва 25-сонли ФЁТШлар моддий жавобгар шахслари филиалдан жами 112 млн. 460 минг 966 сўмга қарздор қилиб қўйилгани маълум бўлди”, дея “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати раҳбари Сиёвуш Ҳошимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг қўшимча қилишича, ўрганиш жараёнида юқоридаги фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчаларида сақланаётган нефт маҳсулотларини миқдор жиҳатидан тўлиқ сақланиши ҳам инвентаризациядан ўтказилди. Натижада 51-сонли “Чайка” номли фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчасида САЕ-140 мойидан 485,0 минг сўмлик 117 литр камомад аниқланган.
“2020 йил 15 май ҳолатидаги нефт маҳсулотлари қолдиғини инвентаризациядан ўтказиш вақтида, 51-сонли юқоридаги фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчасида дизел ёнилғисининг ҳақиқий қолдиғи 6177 литрни ташкил қилган бўлиб, бухгалтерия ҳисоби қолдиғига нисбатан 10862 литр камомад мавжудлиги ва 25-сонли юқоридаги фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчасида дизел ёнилғисининг ҳақиқий қолдиғи 3212 литрни ташкил қилган бўлиб, бухгалтерия ҳисоби қолдиғига нисбатан 4299 литр камомад мавжудлиги маълум бўлди.
Шохобчанинг катта оператори А.Ибрагимов ўз тушунтириш хатида камомаднинг келиб чиқиш сабабини фермер хўжаликларига дизел ёнилғисини тегишли ҳужжатларни умуман расмийлаштирмасдан, нефт маҳсулотларини истеъмолчиларга тарқатиш ведомостига дизел ёнилғисини олганлигини тасдиқловчи имзосини қўйдирмасдан бериб юборгани билан изоҳлаган.
Ўрганиш якуни бўйича маълум бўлган нефт маҳсулотларининг камомади юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Прокуратура органларига тақдим этилди”, дейди Сиёвуш Ҳошимов.
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024