Рақобат қўмитаси томонидан «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси (савдоларда рақобатни чеклаш) талаблари бузилганлик аломатлари аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан «Ўзбекнефтгаз» АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.
















