Ўзбекистон | 17:38 / 05.11.2024
4436
1 дақиқада ўқилади

Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта орқали етказиш йўлга қўйилади

Президент қарори билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фото: Kun.uz

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш билан боғлиқ ўзгаришлар қонунчиликка киритилди.

Улар қуйидагилардан иборат:

- хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш тартиби ўзгартирилди;

- хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш йўлга қўйилади;

- вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш берилади.

Мавзуга оид