Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қуйидаги почта жўнатмалари ягона миллий тизим орқали йўлланади:
- юридик ва жисмоний шахслар номига юборилувчи хат-хабарлар, улар томонидан йўлланган мурожаатларга ёзилган жавоб хатлари;
- тўлов хабарномалари ва билдиришномалар;
- чақирув қоғозлари, суд хабарномалари ва процессуал ҳужжатлар;
- давлат хизматларини кўрсатиш натижалари;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жаримага тортиш тўғрисидаги қарорлар.














