Ўзбекистон | 14:38 / 31.01.2018
40601
2 дақиқада ўқилади

Пенсиянинг меъёри ва таъминоти қандай бўлади?

Фото: KUN.UZ

Мамлакатда  2015-2017 йилларда «Пенсия» дастур мажмуаси негизида пенсия таъминоти бўйича идоралараро ягона «Нафақа» ахборот тизими жорий этилди. «Нафақа» тизими қоғоз маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатлар олишни бекор қилиши билан кекса кишиларга қулайлик туғдирмоқда, деб ёзади Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутати Алия Юнусова Norma.uz нашрида.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг (расмий pfru.uz сайти) «Пенсия» дастур мажмуаси пенсия ва нафақа оладиган 2,5 миллион пенсионер ва 237 минг фуқарога тегишли ягона маълумотлар базасидир.

Меҳнат фаолиятини якунлаган ҳар бир инсонни, энг аввало, унга қанча пенсия тайинланиши ўйлантирмоқда. Умуман олганда, ижтимоий таъминотнинг мазкур тури ишлаётган ҳар бир кишини бефарқ қолдирмайди. Аммо бу борада баъзан тушунмовчиликлар, муаммолар юзага келиб туради.

Сир эмаски, айрим юртдошларимиз чет элда ишлаган. Уларни   иш стажи ва пенсия меъёри қандай  бўлади? Агарда мамлакат фуқароси Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали шартнома тузиб, чет элда ёлланган ҳолда ишласа ва Пенсия жамғармасига ўрнатилган тартибда суғурта бадалларини тўласа (ҳар ойда энг кам иш ҳақи миқдорида), унинг иш стажи ва тўлаган суғурта бадали пенсия тайинланганда ҳисобга олинади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид