Ўзбекистон | 18:26 / 11.09.2023
16781
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда чанг: ҳаво ифлосланиши соғлик учун зарарли даражага етгани расман маълум қилинди
Тошкент шаҳрида чангли ҳаво кузатилмоқда. Соат 18:30 ҳолатига, Ўзбекистон пойтахти IQAir рейтингида дунё шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлослиги бўйича 2-ўринни эгаллаб турибди.
“Ўзгидромет” шаҳардаги чангли ҳаво PM 2,5 кўрсаткичи бўйича “зарарли” даражага етганини маълум қилди.
Метеомарказнинг Тошкентдаги станциялари 11 сентябр соат 16:00–17:00 оралиғида ҳавонинг майда чанг зарралари (PM 2,5) билан ифлосланиши даражаси қуйидагича бўлганини кўрсатган:
- Юнусобод тумани Бодомзор йўлида – 133 мкг/м3;
- Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида – 171 мкг/33.
Таққослаш учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, ҳаводаги чанг зарраларининг кунлик меъёри 15 мкг/м3 ни ташкил этади.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024