Ўзбекистон | 13:10 / 29.11.2023
5411
3 дақиқада ўқилади

Арбитраж нима? Халқаро арбитраж маркази қандай вазифани бажаради?

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги Тошкент халқаро арбитраж маркази директори Диана Байзакова Kun.uz'га берган интервюсида арбитраж тизими ҳақида гапириб, Тошкент халқаро арбитраж маркази нима мақсадда ташкил этилгани, у қандай хизматлар кўрсатиши ва нималар билан шуғулланиши ҳақида маълумот берди.

TIAC раҳбари суҳбат давомида марказ томонидан эришилган натижалар, яқин истиқболдаги режалар ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж марказининг тадбиркорлар учун аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ишбилармонлик фаоллиги ошиб, бунинг натижасида келишмовчиликлар юзага келиши муқаррар. Шу билан бирга, можаролар нафақат маҳаллий, балки халқаро миқёсда ҳам юзага келади. Бугунги кунда арбитраж дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатларида ҳакамлик судининг қарорини ижро этиш имконияти туфайли турли мамлакатларда жойлашган тадбиркорлар ва инвесторлар ўртасидаги шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишнинг энг самарали усули ҳисобланади.

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил этилган эди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги Тошкент халқаро арбитраж маркази директори Диана Байзакова Kun.uz таҳририятига берган интервюсида ҳакамлик судининг тушунчаси, тадбиркорлар учун арбитражнинг аҳамияти ва фаолияти борасида сўз юритди.

"Арбитраж – низоларни ҳал қилишнинг муқобил усули бўлиб, унда тарафлар ёзма равишда ташқи иқтисодий ва трансчегаравий битимлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни ҳал қилиш ҳуқуқини нейтрал шахсга топширадилар. Ва бу нейтрал шахс ҳакам ролини бажаради”, - Диана Байзакова.

Бундан ташқари, марказ раҳбари суҳбат давомида марказнинг қисқа вақт ичида эришган натижалари юзасидан ҳам тўхталиб ўтди.

“2019 йилнинг апрел ойида расман иш бошлаганимизга қарамай, аризаларни кўриб чиқиш, тўлақонли ишларни амалга оширмоқдамиз.Бугунгача ҳакамлик судига 50 дан ортиқ аризалар келиб тушди – Италия, Нидерландия, Сингапур, Гонконг, Малайзия, Туркия, Қозоғистон, Россиядан мурожаат қилишди, яъни бизда фойдаланувчиларнинг анча кенг географияси мавжуд. Бундан ташқари, биз бошқа етакчи ҳакамлик марказлари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз.
Бизнинг судларимиз ва судяларимиз арбитражни ҳурмат қилишади, бу хорижий инвесторлар учун жуда муҳимдир ва биз маҳаллий ҳамда хорижий арбитраж қарорларини муваффақиятли бажармоқдамиз. Менимча, бизнинг суд тизимимиз шу нуқтаи назардан кўплаб юрисдикциялардан олдинда", – дея таъкидлади Диана Байзакова.

  • Тўлиқ интервюни YouTube каналимизда томоша қилинг.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид