Технология | 08:40 / 03.05.2018
2721
2 дақиқада ўқилади

Xerox раҳбарияти йирик можаро сабаб истеъфога чиқади

Фото: Andrew Dolph / Bloomberg

АҚШнинг Xerox компанияси раҳбарияти, хусусан бош директор Жефф Жейкобсон, директорлар кенгаши раиси Роберт Киган ва бошқарувнинг яна беш аъзоси истеъфога чиқади. Бу ҳақда Xerox’нинг тегишли баёнотида айтилган.

Bloomberg’нинг аниқлик киритишича, улар бундай қарорни компания икки йирик акциядори Карл Айкан ва Дарвин Дисоннинг босими остида қабул қилди. Компания раҳбарияти Xerox’нинг Fujifilm Xerox қўшма корхонаси билан бирлашуви фонида ўзгармоқда. Шу тариқа, Япониянинг Fujifilm компанияси АҚШнинг принтерлар ишлаб чиқарувчиси бутунлай ўз таркибига қўшиб олади.

Ҳам Дисон, ҳам Айкан бу келишувга қарши чиқмоқда. Дисон Xerox бош директори Жефф Жейкобсонни Fuji билан келишувга эришиб, ўз манфаатларини кўзлаганликда айблади. Шу сабабдан сармоядор Жейкобсонни судга берди, ҳамда 28 апрель куни Нью-Йорк суди Американинг принтерлар ишлаб чиқарувчиси ва Япония компанияси бирлашувини тўхтатиб қўйди. Бу Дисон бўйича қарор чиқарилмагунга қадар давом этади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид