Жамият | 20:00 / 23.06.2020
11037
3 дақиқада ўқилади

ZoodMall иловаси 10 миллион доллар жалб қилди

Марказий Осиё ва Яқин Шарқда B2C (Business to Client) трансчегаравий харидлар учун фаол ўсиб бораётган ZoodMall иловаси инвестиция серияларининг А раунди доирасида 10 миллион доллар жалб қилди.

  • ZoodMall иловаси Яқин Шарқ мамлакатларида ўз иштирокини кенгайтирмоқда ва янги 4 та бозорга кириб бормоқда.
  • ZoodMall янги “Ҳозир харид қил, кейин тўла” ZoodPay тўлов хизматини ишга туширмоқда.

B2C бозори учун фаол ўсиб бораётган, Марказий Осиё ва Яқин Шарқда фаолият юритувчи ZoodMall маркетплейс иловаси, А серияси доирасида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш раунди якунланганини эълон қилади.

Ҳозирги кунда харидлар иловаси Ўзбекистон, Ироқ, Ливан, Қозоғистон ва Озарбайжонда фаолият олиб боради. Компания 10 миллион АҚШ долларини Иордания, Қувайт, Баҳрайн ва Саудия Арабистонида ZoodMall'нинг ҳудудий иштирокини кенгайтиришга сарфлайди.

Google Play ва App Store'да мавжуд бўлган ZoodMall харидлар иловаси турли давлатлардан ҳамёнбоп ва юқори сифатли мобиль телефонлари, кийим-кечак, аксессуарлар, косметика, уй ва боғ учун товарлар, болалар учун ўйинчоқлар, шунингдек 30 000 дан зиёд сотувчилардан маҳаллий бренд товарлари каби 4 миллиондан зиёд товарларни таклиф қилмоқда.

ZoodMall ҳудудий маркетплейс модели тил, тўлов усуллари ва логистика чекловларини бартараф этиб, харидларнинг илк маҳаллийлашган тажрибасини тақдим этади ва шу билан ўз мақсадли бозорларида хизматлар билан етарли даражада таъминланмаган фойдаланувчилар учун, мобиль телефонлари орқали узлуксиз ва самарали иш фаолиятини йўлга қўяди.

ZoodMall'нинг бош директори Майкл Хой:

ZoodMall харидлар иловаси бизнинг “Ҳозир харид қил, кейин тўла” ZoodPay шахсий услубимиз орқали хорижий ва маҳаллий товарларни харид қилишнинг ноёб ва ягона тажрибасини таклиф этади. Мижозлар онлайн тарзда ҳар қандай фоизлар ва қўшимча тўловларсиз 0, 30 ва 60 кун давомида учга бўлиб, муддатли тўлов асосида 30 000 дан ортиқ сотувчилардан учта бир хил қийматдаги 4 миллион дона маҳсулот топишлари мумкин.

Бизнинг ҳудудий стратегик шерикларимиз ёрдамида ZoodMall, йирик ва кескин ўсиб бораётган B2C маркетплейс бозорида ўзининг етакчи ўрнини тезкорлик билан мустаҳкамлаб боради. Ўзининг иқтисодий самарали маҳсулоти ва “Ҳозир харид қил, кейин тўла” тўлов моделига таянган ҳолда, ZoodMall МДҲ ва Яқин Шарқдаги 15 дан зиёд давлатларда 200 миллиондан ортиқ мақсадли бозорга чиқиб олишни режалаштирмоқда.

ZoodPay фоизсиз ва қўшимча тўловларсиз янги муддатли тўлов хизматидан Ўзбекистонда ZoodMall иловаси орқали фойдаланиш мумкин. Батафсил бу ерда танишинг.

ZoodMall иловаси ҳақида қўшимча маълумот олиш учун веб-сайтга ташриф буюринг ёки иловани Google Play ёки App Store'дан юклаб олинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид