Ўзбекистон | 08:17 / 31.07.2021
10424
1 дақиқада ўқилади
Бюджет буюртмачилари 141 млрд сўмлик 458та танловда харид қонунчилигига амал қилмаган. Энг кўп қонунбузилиш — Андижонда
Сўнгги икки ойда бюджет буюртмачилари қиймати 141 млрд сўмлик 458та танловда харид қонунчилигига амал қилмаган. АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари иштирокида ўтказилган брифингда давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижалари эълон қилинди.
Агентлик томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида ўтказилган мониторинг тадбирларида Республика бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд сўмлик 458та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Хусусан:
- Андижон вилоятида 34,4 млрд сўмлик (104та);
- Тошкент шаҳрида 19,5 млрд сўмлик (51та);
- Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўмлик (50та);
- Сурхондарё вилоятида 13,8 млрд сўмлик (43та);
- Самарқанд вилоятида 12,8 млрд сўмлик (50та);
- Қашқадарё вилоятида 12,5 млрд сўмлик (41та);
- Жиззах вилоятида 8,3 млрд сўмлик (20та);
- Бухоро вилоятида 7,3 млрд сўмлик (33та);
- Хоразм вилоятида 5,3 млрд сўмлик (18та);
- Навоий вилоятида 5,2 млрд сўмлик (16та);
- Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд сўмлик (11та);
- Наманган вилоятида 2,6 млрд сўмлик (11та)
- Фарғона вилоятида 2,0 млрд сўмлик (10та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилгани маълум бўлган.