Ўзбекистон | 10:33 / 04.03.2021
54583
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида қаторасига 3 кун дам олади. Бу президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилган.

2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:

  • 20 март – шанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
  • 21 март – якшанба (байрам куни);
  • 22 март – душанба (27 мартдаги дам олиш куни кўчирилган).

Фармонга кўра, 2021 йил 20 март — шанба ва 22 март — душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар март ойида байрамлар муносабати билан 4 кун (8, 20, 21, 22 март) дам олади. 

Ҳафта сўнгидаги дам олиш кунларини қўшиб ҳисоблаганда эса март ойида:

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар жами 9 кун – 6, 7, 8, 13, 14, 20, 21, 22 ва 28 март кунлари;

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар жами 7 кун – 7, 8, 14, 20, 21, 22 ва 28 март кунлари дам олади.

Мавзуга оид