Кўпгина шарқ мамлакатлари, Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон ҳудудида ҳам яшаган халқлар азалдан баҳорнинг келишини, табиат уйғонишини нишонлаб келишган. Байрам сифатида эса баҳорги тун ва кун узунлиги тенглашадиган кунни 20,21 баъзи жойларда 22 март кунини танлашган.

Наврўзни нишонлаётган болалар. Самарқанд. 19-аср.
Арқон устида томоша кўрсатаётган дорбоз. Хива. 1890 йил/ Фото: француз фотографи М. Ҳорде
Қўчқор уриштириш мусобақаси. Хива. 20 асрнинг боши/ Фото: Худойберган Девонов
Томошага келган одамлар. Тошкент. 1928 йил/ Фото: ЎзАрхив

Қадим замонларданбошлаб Озарбойжон, Ўзбекистон, Эрон, Афғонистон, Тожикистон ва яна кўплаб шарқий ўлкаларда баҳорнинг — янги йилнинг келишини байрамлар билан қарши олишади. Мартнинг 21-санаси Эрон ва Афғонистонда расмий тақвимнинг дастлабки биринчи куни ҳисобланади. 2009 йил 30 сентябрда Наврўз ЮНЕСКО тарафидан номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган, 2010 йил 23 февралда эса БМТ Бош Ассамблеясининг 64-сессиясида 21 март “Халқаро Наврўз Куни” деб эълон қилинган.

Томошага келган одамлар. Тошкент. 1930 йил/ Фото: ЎзАрхив
Томошага кетаётган одамлар. Самарқанд. 1937 йил/ Фото: ЎзАрхив
Сурнай чалаётган мусиқачилар. ЎзССР. Йили номаълум/ Фото: ЎзАрхив

Наврўз совет даврида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа қисмларида очиқ нишонланмаган. Бир неча минг йиллик тарихга эга бу байрам Ўзбекистонда айниқса 1980-йилларга келиб расман тақиқлангани ҳақида маълумотлар бор. Айрим тарихчилар бунга сабабни айнан шу даврда миллийлик туйғусининг кучайиши билан боғлашади. Собиқ совет давлатларида Наврўз ўрнига 8 март, қўшиқларга аталган байрамлар, “Менинг шаҳрим куни” кабилар нишонлаган.