Маккада Ҳаж вақтида юзлаб зиёратчилар жазирама иссиқдан вафот этди
Ҳозирда Саудия Арабистонида ҳаво ҳарорати сояда 50 даражадан юқори. Зиёратчилар очиқ қуёшда пиёда юриб кўплаб амалларни бажаради, бунинг натижасида, айниқса, кекса ёшли кишилар қуёш уришидан вафот этяпти.
Саудия Арабистонида Маккага йиллик Ҳаж зиёрати чоғида юзлаб одамлар жазирама иссиқдан ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда 19 июн, чоршанба куни турли ОАВ дипломатларга таяниб. Қурбонларнинг аниқ сони номаълум, бироқ AFP маълумотларига кўра, биргина Ҳаж вақтида камида 550 киши ҳалок бўлган, улардан 323 нафари Мисрдан келган зиёратчилар.
Туниснинг Tunis Afrique Presse ахборот агентлигига кўра, қурбонлар орасида 35 нафар Тунис фуқароси ҳам бор. Иордания Ташқи ишлар вазирлиги иорданиялик зиёратчилар дафн маросимига 41 та рухсатнома берилганини эълон қилди. Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги 11 нафар эронлик ҳалок бўлгани, яна 24 нафари касалхонага ётқизилганини хабар қилди. Шунингдек, Сенегалнинг уч фуқароси ва Индонезиянинг 144 фуқароси ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Бу одамларнинг аксарияти жазирама иссиқдан вафот этган, деб хабар қилди улар қариндошлари ижтимоий тармоқларда. Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, расмийлар ҳаддан ташқари юқори ҳарорат шароитида зиёратчилар орасида ноодатий ўлим ҳолатларини аниқламаган.
Жазирама иссиқ
17 июн куни Маккадаги Масжид ал-Ҳарам масжидида ҳаво ҳарорати сояда 51,8 даражани ташкил қилди, деб хабар берди Саудия телеканали. 2700 дан ортиқ зиёратчиларга кучли иссиқлик оқибатида юзага келган асоратлар туфайли тиббий ёрдам кўрсатилди.
Бу йилги Ҳаж зиёрати 14 июн куни бошланиб, 19 июн оқшомида тугайди. Саудия Арабистони Статистика департаменти маълумотларига кўра, ҳажда 1,8 миллион зиёратчи иштирок этяпти.
Охирги 30 йил ичида Ҳаж вақтида юзлаб одамлар тиқилинчлар, чодирлардаги ёнғинлар ва бошқа бахтсиз ҳодисалар туфайли ҳалок бўлди.
Маккага зиёрат қилиш исломнинг беш арконидан биридир. Ҳар бир тақводор мусулмон, агар соғлиғи ва моддий аҳволи имкон берса, умрида камида бир марта Ҳаж зиёратини адо этиши шарт.
Мавзуга оид
19:53 / 15.10.2024
“Секин ошириб борамиз” – Тошбоев Ўзбекистон 24 минглик Ҳаж квотасидан тўлиқ фойдаланмаётгани ҳақида
08:16 / 28.08.2024
Маккада қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
09:44 / 29.06.2024
Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани айтиляпти
18:28 / 24.06.2024