Ўзбекистон | 15:00 / 20.06.2025
3452
3 дақиқада ўқилади

“Navoiyuran” халқаро рейтингини янада оширди

“Navoiyuran” давлат корхонаси дунё миқёсидаги нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан яна бир ижобий баҳо олишга муваффақ бўлди.

Фото: Navoiyuran

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-319-сонли қарорига асосан ўз фаолиятини тубдан трансформация қилган “Navoiyuran” давлат корхонаси жаҳон молия бозорларида барқарор ва замонавий компания сифатида ўзини намоён этмоқда.

Корхонанинг 2024 йилда минерал хомашё базасини кенгайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва харажатларни қисқартириш бўйича амалга оширган ишлари Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги томонидан муносиб баҳоланди. Агентлик корхонага узоқ муддатли дефолт рейтинги (IDR) BB- ва яккаланган кредит профили (SACP) BB- рейтингларини берди.

Бу “Navoiyuran” учун йил бошидан буён олган иккинчи халқаро кредит рейтинги ҳисобланади. Аввалроқ, 2024 йил ноябрида яна бир етакчи агентлик — Standard & Poor’s Global Ratings ҳам корхонага айни шундай рейтингларни берган эди. Шу билан “Navoiyuran” давлат корхонаси республикадаги йирик саноат субъектлари орасида иккинчи ўринни эгаллаган.

Fitch Ratings ўз ҳисоботида “Navoiyuran” томонидан олиб борилаётган геология-қидирув ишлари самарадорлигини, минерал захиралар ўсганини ва ишлаб чиқариш харажатлари дунёдаги етакчи уран ишлаб чиқарувчи компанияларникидан ҳам паст эканлигини алоҳида қайд этди. Шунингдек, трансформация жараёнлари изчил давом эттирилаётгани таъкидланди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, Буюк Британиянинг SRK Consulting компанияси хулосасига кўра, “Navoiyuran” тасарруфидаги конлардаги уран захиралари 115,6 минг тоннага етди. Бу 2023 йилдаги кўрсаткич (71 минг тонна) билан солиштирганда сезиларли ўсишни кўрсатади.

Бундан ташқари, 2024 йилги молиявий ҳисоботлар бўйича халқаро аудиторлик ташкилоти — “Катта тўртлик” (Big Four) сафига кирувчи Deloitte компанияси томонидан “Navoiyuran” корхонасига яна “ижобий” аудиторлик хулосаси берилди. Бу каби хулоса 2022 ва 2023 йиллар учун ҳам қайд этилган эди.

Батафсил маълумот: Web-site | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Реклама ҳуқуқи асосида