Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:23 / 03.11.2022
15523
1 дақиқада ўқилади
Мактабда ўқув йилидаги таътил муддати қандай белгиланиши айтилди
Мактабларда ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари тўртга бўлинган ҳолда белгиланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, улар қуйидагича белгиланади:
- кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
- қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
- баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
- ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан бошлаб 1 сентябргача.
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.
1 синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.