Ўзбекистон | 16:14 / 31.01.2025
18590
2 дақиқада ўқилади

“Фаросатида нуқсони борларни жазолаш” — Алишер Қодиров уни ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка торттирмоқчи

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси, депутат Алишер Қодиров уни ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка торттириши ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Telegram’даги каналида ёзган.

“Интизомсизга марҳамат қилиб жамиятда низомни беқадр қилаётганимизни тушундик. Эркин жамият миллий тараққиётнинг ўзагидир. Эркинлик — фаросати борлар учун имконият, фаросати йўқ нотавонлар учун заҳмат олиб келади”, — дея ёзади депутат.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Kun.uz (@kun.uz)

Қодиров танқидларга очиқлигини, мулоқот ва муҳокама вазифаси эканлигини эслатиб, “оммавий чиқишларда ҳақорат ишлатадиган фаросатида нуқсонлиларни жазолаш орқали жамиятни ўзгартиришга ҳисса” қўшмоқчилигини таъкидлаган.

У пости сўнгида #haqoratjazolanadi  ҳэштегини қолдирган.

Қодиров бу орқали айнан кимларни назарда тутгани номаълум. Бироқ депутат ўзининг аввалги чиқишларидан бирида “газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди” дея ёзиб тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. 

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида ҳақорат қилиш, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (7,5 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Мавзуга оид