Ўзбекистон | 13:13 / 21.09.2022
4019
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги кўчалардан бири тиғиз пайтда транспорт ҳаракати учун ёпилади

22 сентябр куни Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан “Велосипед куни” акцияси уюштирилади. 

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, унда иштирокчилар Махтумқули кўчасидан Янги Ўзбекистон боғигача бўлган 11,5 км масофани велосипедда босиб ўтади.

Шу муносабат билан пойтахтдаги Махтумқули кўчаси Боткин кўчаси билан кесишмасидан Янги Ўзбекистон боғигача бўлган оралиқда соат 07:00 дан соат 09:00 гача ёпилади.

Акцияда иштирок этишни хоҳловчилардан 22 сентябр куни соат 06:30 га қадар Яшнобод туманидаги Наврўз хиёбонига йиғилиш сўралган.

Ўз навбатида, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилинган.

Мавзуга оид