Business class | 19:46 / 25.08.2021
399550
4 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқлар руҳий саломатлигингизга қандай таъсир ўтказади: экспертлар фикри 

Фото: Unsplash

Крис Барри, Вашингтон штати университети профессори, унинг тадқиқотлари ўсмирларнинг ҳис-туйғулари, ёшлар ҳамда ўсмирларнинг ижтимоий тармоқдаги хулқларини ўрганишга йўналтирилган.

Ижтимоий тармоқлар ёрдамида сабаб ва оқибатни аниқлаш мушкул. Эҳтимол, у руҳий саломатликка қандайдир таъсир ўтказар, лекин ўзини эзилган ва ёлғиз ҳис қилаётган айрим одамлар бу ерда ўзи учун қандайдир янгилик очолмайди. Лекин бунда икки жиҳат бор: биринчидан, ижтимоий тармоқлар уйқуга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Одамлар ярим тунгача лентасини айлантириб ёки тунда ижтимоий тармоқларда мулоқот қилишлари, тун ярмида билдиришномалар олиши мумкин.

Иккинчи салбий таъсир — ижтимоий тармоқлар негатив ижтимоий таққослашларни фаоллаштириш даражасидир: сиз ўзгалар нималар ёзаётганини кўрасиз ва ўзингизни улардан ёмонроқ яшаётганингизни ҳис қиласиз. Ўсмирлар билан ўтказган тадқиқотларимиздан айримлари ижтимоий тармоқларда фаол иштирок этиш, масалан, ундан бот-бот фойдаланиш, айниқса ниманидир ўтказиб юборишдан қўрқадиган ўсмирлар учун безовталик ва депрессия билан боғлиқлигини кўрсатмоқда. 

Мидзуко Ито, Ирвиндаги Калифорния университети ахборот компьютер фанлари профессори, у болалар ва ёшларнинг оммавий ахборот воситалари ва коммуникацияларга муносабатлари ўзгаришини ўрганади.

Бошқа томондан, ёшларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлар ва ўйинлар — дўстлар ва яқинлар билан алоқаларни сақлаб туриш учун денгиздаги қутқарув баллони кабидир. Бу айниқса мактаблар ёпилган пандемия чоғида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Ижтимоий тармоқлар ёшларга умумий қизиқиш ва характерга эга бўлган бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш усули бўлиши мумкин. Бошқа томондан, улар қаерда кўпроқ бўлиши нуқтайи назаридан, ёшлар таъқиб ва носоғлом кутилмаларга дучор бўлиши мумкин. Айрим тадқиқотлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг баъзи бир кўринишлари ва руҳий саломатлик муаммолари ўртасида боғлиқлик топишган. Бироқ янада кенг миқёсли ва синчков тадқиқотлар бу боғлиқликлар барча ёшлар ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг барча кўринишлари ўртасида мавжудлигини аниқлай олмаган.

Фото: Unsplash

Кит Ҳэмптон, Мичиган штати университети оммавий ахборот воситалари ва ахборот фанлари бўйича профессори, 20 йил давомида янги медиа ва ҳамжамиятларни ўрганган.

Кўпчилик ўйлаганига терс ўлароқ, фан анча кучсиз. Тадқиқотчилар баъзан унчалик катта бўлмаган «статистик муҳим» натижалар ҳақида хабар бериб қолишади, лекин бу руҳий саломатлик муаммолари билан жузъий боғланиш борлигининг айнан ўзи эмас. Айримлар университет талабалари устида тажриба ўтказиб, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш муаммоларини очишган. Бошқалари эса нимадандир қайғураётган инсоннинг миясида қон йиғилишини сканерлашдан фойдаланган. Учинчилари эса «Сизга ижтимоий тармоқдан фойдаланишни тақиқлашларидан хавфсирайсизми?» қабилида тўғридан тўғри саволлар бериб кўришади. Лекин бу ёндашувларнинг ҳеч бири бизга ижтимоий тармоқлар ва руҳий саломатлик билан боғлиқ реал тажрибадан кўп ҳам сўзлаб бермайди. Лекин ижтимоий тармоқлар чиндан ҳам мулоқотнинг бошқа шаклларидан фарқланади, шу сабабли ташвишланиш учун асос мавжуд.

Ижтимоий тармоқлар дўстлар ва оила ҳаётидан катта даражадаги хабардорликни таъминлайди. Бундай «ҳамма нарсадан хабардорликни англаш» руҳий саломатликка турли боғлиқларга эга. Танишлар ишдан ҳайдалгани ва фарзандлари касаллиги каби муаммоларга дуч келганидан хабардорлик инсонларда стрессни кучайтиради. Кимдир жиддий руҳий саломатлик бузилишига дучор бўлса, депрессия ва безовталик юқумли бўлиши ҳам мумкин. Бу айниқса алгоритмлар шу типдаги контентларга жалб этилганликни ошириш устида ишлаётган бўлса янада хатарли. Яхшиямки, бу бошқа, ижобий томонга ҳам ишлайди.

Мавзуга оид