Эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари ўрнатиб берилади
20 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга 1,5-2 kW қувватга эга қуёш панеллари бепул ўрнатиб берилади, дея маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг айтишича, панеллар қуввати асосий электр энергиясига бўлган базавий миқдор – 200 kW·hгача бўлган эҳтиёжни қоплашга етади.
Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилалар учун қуёш панелларни бепул ўрнатиб бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов UzReport телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Биз ҳозир дастур тайёрлаяпмиз. Ёзда уй хўжаликларининг истеъмоли ортади. Агар битта ёки иккита кондиционерга эга кам таъминланган оила бўлса, уларга 1,5-2 kW қувватга эга қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирганмиз. Бу борада ҳамкорларимиз билан иш бошладик», – деди у.
Энергетика вазирининг қўшимча қилишича, Саудиянинг ACWA Power компанияси билан биргаликда ижтимоий муассасаларда қуёш батареялари ўрнатиляпти. Энди бу амалиёт кам таъминланган оилалар учун ҳам жорий қилинади.
Бунда 20 мингга яқин эҳтиёжманд оилалар рўйхати «маҳалла еттилиги» ҳамда Ижтимоий ҳимоя агентлигининг рестри асосида шакллантирилади. Панеллар қуввати асосий электр энергиясига бўлган базавий миқдор – 200 kW·hгача бўлган эҳтиёжни қоплашга етади.
Мавзуга оид
16:56 / 16.11.2024
«Ҳам масъулият, ҳам жавобгарлик белгиланди» — энергетика вазири
18:36 / 15.11.2024
Бу йил қишда истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган
14:00 / 15.11.2024
2025 йилдан Ўзбекистонга айрим қуёш панеллари импорти чекланади
15:10 / 13.11.2024