Ижтимоий тармоқда Kun.uz номидан очилган сохта саҳифалардан огоҳ бўлинг
Сўнгги вақтларда Kun.uz номи ва логотипидан фойдаланган ҳолда Facebook, Instagram ва Telegram'да канал ва саҳифа очиб, сайт йўналиши ва имижига мутлақо мос келмайдиган турли мазмундаги постлар жойлаштираётган фирибгарлар кўпайганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Ҳурматли сайтимиз кузатувчилари! Қандай йўл билан бўлмасин, одамларни алдаб, нопок йўллар билан пул топишга уринаётган бу каби сохта каналлардан огоҳ бўлинг.
Ижтимоий тармоқларда Kun.uz номи ва логотипидан фойдаланиб, лотерея ёки қимор каби онлайн ўйинларга кўзингиз тушса, билингки бу ёлғон хабардир ва унинг ортида фирибгарлар яширинган бўлади.
Kun.uz'нинг ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжеридаги деярли барча саҳифа ва каналлари расмий (“verified”) мақомга эга. Бошқа сохта каналларга кўзингиз тушса, бу ҳақда Telegram'даги 👉 @kunuzmurojaat манзилига хабар беришингизни сўраймиз.
Таҳририят тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Kun.uz номи ва логотипидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган қаллобларга қарши курашни давом эттиради.
Ижтимоий тармоқлардаги Kun.uz расмий саҳифалари:
Ўзбек тилида:
Telegram: t.me/kunuzofficial
Telegram: t.me/kunuz (лотин алифбосида)
Facebook: fb.com/kunuznews
Instagram: instagram.com/kun.uz
Twitter: twitter.com/KunUzNews
Odnoklassniki: ok.ru/kunuznews
Рус тилида:
Telegram: t.me/kunuzru
Facebook: fb.com/kunuz.ru
Instagram: instagram.com/kun.uzru
Twitter: twitter.com/Kun_uzRu
Инглиз тилида:
Telegram: t.me/kunuzen
Facebook: fb.com/kunuzenglish
Kun.uz кундалиги:
Telegram: t.me/kundalikuz
Facebook: fb.com/kundalik.uz
Instagram: instagram.com/kundalik.uz
Мавзуга оид
19:48 / 25.09.2021
Комрон Чегабоевга бахт тилаймиз!
14:59 / 21.09.2021
Kun.uz журналисти Раҳматилло Исроилов ишлаш учун Канадага жўнаб кетди
07:24 / 29.10.2020
Kun.uz номидан иш юритаётган сохта мухбирлардан огоҳ бўлинг!
10:14 / 11.08.2020