Россияда яна бир ҳудуд мигрантларнинг ишлашига чеклов эълон қилди
Новгород области ҳокимияти ишлаш учун патентга эга бўлган хорижликларга такси ва автобус ҳайдовчилари бўлиб ишлаш, шунингдек, алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилишни тақиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тегишли фармонни област губернатори Андрей Никитин имзолаган. Ҳужжатга кўра, ишлаш учун рухсатномага эга бўлган хорижлик фуқароларга алкоголли ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш, шунингдек, автобус ва такси ҳайдовчилари бўлиб ишлаш тақиқланади.
Иш берувчилар тақиқ остига тушган тоифадаги ходимларини 26 июнгача ишдан бўшатишлари лозим бўлади. Бу ҳолатда тақиқ Россияда истиқомат гувоҳномаси (ВНЖ)га ҳамда вақтинчалик регистрацияга эга бўлган фуқароларга, шунингдек Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларига тааллуқли бўлмайди.
Бу эса МДҲ давлатларидан Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Озарбойжон фуқаролари тақиқ остига тушишини англатади.
Ҳужжат Ички ишлар вазирлигининг тавсияси асосида, меҳнат бозорини тартибга солиш, миграцион вазиятни барқарорлаштириш, област ҳудудида экстремистик ва террорчилик йўналишидаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилингани таъкидланган.
Аввалроқ айрим соҳаларда мигрантларнинг меҳнат қилишига чеклов Челябинск, Магадан, Калининград, Тула, Новосибирск, Тюмен, Калуга областларида, шунингдек, Ханти-Мансийсий автоном округи — Югра ҳамда Ёқутистон Республикасида қабул қилинган эди. Новгород области чеклов жорий этган 10-ҳудуд бўлди.
Мавзуга оид
13:16 / 18.11.2024
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
10:50 / 02.11.2024
Росстат РФдаги мигрантлар ҳақидаги статистикани эълон қилишни тўхтатди
22:05 / 22.10.2024
“2 миллион ватандошимиз четда ишлаб юриши – табиий жараён эмас” — Ботиржон Шермуҳаммад
16:30 / 14.10.2024