Ўзбекистон | 10:40 / 11.06.2024
3302
2 дақиқада ўқилади
Жиноят ишлари бўйича судларда тергов судяси лавозими жорий этилади
Судга қадар иш юритувда процессуал қарорга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича судларда алоҳида судялар - тергов судялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади.
“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2025 йил 1 январдан:
- жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судялар – тергов судялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади;
- жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судяси лавозими киритилади;
- жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартиби белгиланди;
- тергов судяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади;
- тергов судялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
Мавзуга оид
16:49 / 16.10.2024
Собиқ МХХ биноси ҳудудидан кўчирилган дарахтларга оид тергов иши натижаси очиқланмаяпти. Сукут ортида нима бор?
12:04 / 26.07.2024
Адолатсиз қарор чиқарган судя 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:30 / 25.07.2024
Сурхондарё вилоят суди судяси пора билан қўлга тушгани айтилмоқда
13:41 / 22.06.2024