Президент тақдимномасига асосан Музаффар Кўкиев беш йиллик муддатга Судялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Судялар олий кенгашининг судяси лавозимига сайланди.
Қуйидагилар беш йиллик муддатга Судялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайланди:
— Худойқул Азизов;
— Асқаржон Ғофуров;
— Аҳрорхон Ҳошимхонов.
Шунингдек, Қаҳрамон Ўлжаев Судялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимидан озод қилинди.
















