Жамият | 11:00 / 18.09.2019
3815
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Steel Property Construction – инновацион ривожланиш билан ҳамқадам!

«Steel Property Construction» компанияси Ўзбекистон раҳбарияти томонидан белгилаб олинган инновацион ривожланиш стратегиясига ҳамоҳанг тарзда ўз фаолият доирасини мунтазам кенгайтириб бормоқда.

Компания қурилиш секторига, шу билан бирга темирйўл инфраструктурасига мўлжалланган юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва татбиқ этиш бўйича ҳам катта тажриба тўплаган. Жумладан, айни пайтда корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ёрдамида темирйўл автоматикаси ва телемеханикаси, масалан – автоматик ўтказиш сигнализациялари учун ҳимоя мосламалари, контакт тармоқлари учун полимер изоляторлар, 250 км/соатгача бўлган юқори тезликдаги ҳаракат учун таянч ва консоллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Шунингдек, энг илғор технологиялар қўлланилувчи энергиятежамкор светодиод светофорлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш устида иш олиб борилмоқда.

Бу жараёнда компания ўз ишлаб чиқариш салоҳиятига таяниш билан бир қаторда бошқа давлатларнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари, тадқиқот марказлари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Жорий йилнинг июль ойида «ЛокоТех-Сигнал» МЧЖ билан биргаликда Ўзбекистон Темир Йўллари андозаларига мувофиқ келувчи, темирйўлларда ва метрополитенда поездлар ҳаракатининг замонавий бошқарув тизимини ҳамкорликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди. Шу билан бирга, ўзаро келишув доирасида Ўзбекистонда лойиҳавий қиймати тахминан 20,0 млн АҚШ долларига тенг бўлган қўшма корхона тузиш ҳам муҳокама қилинмоқда.

«Steel Property Construction» МЧЖ фақат бу йўналиш билан чекланиб қолмаган. Бу 2017 йилда асос солинган кенг қамровли компания бўлиб, фаолият йўналишларидан бири қурилиш соҳасидир. Компания томонидан ишлаб чиқарилган металлоконструкциялар, сэндвич-панеллар, гранит ва мармар плиталар саноат объектлари ҳамда турар-жойлар қурилишларида кенг қўлланилмоқда ҳамда юқори баҳоланмоқда.

«Steel Property Construction» компанияси ўз фаолият турларини кенгайтириб бориш, янги соҳаларни забт этиш орқали саноатни янада ривожлантириш ва Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Телефонлар: 98 111-01-11, 99 808-55-77

Instagram: @spc_uz

Facebook: fb.com/spcuzb

Telegram: t.me/spc_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев